Флойд Мейвезер ва блогер ўртасидаги жангда ғолиб номи аниқланмади

Ўз 26
Бешта вазн дивизионида собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер 7 июнь тонгида видеоблогер Логан Полга қарши жанг қилди. Фото: Sky СпорцСаккиз раундлик кўргазмали жанг тўлиқ давом этди. Унда устунлик Мейвезер томонидан бўлган бўлса-да, нокаут қайд этилмагани боис ғолиб номи аниқланмади.Мейвезер — Пол жанги видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.Шунингдек, бокс кечасида яна иккита жанг ўтказилди:Жарретт Ҳерд (24-2, 16 КО) ҳакамлар қарорига кўра Луис Ариасга (19-2-1, 9 КО) ютқазиб қўйди: 97-93, 96-93, 94-95; Баду Жек (24-3-3, 14 КО) 4-раундда Дервин Колинни нокаутга учратди (15-1, 13 КО). Маълумот учун, Флойд профессионал фаолияти мобайнида 50 та жанг ўтказиб, уларнинг ҳаммасида ғалаба қозонган (27 та нокаут).Логан Пол ҳисобида эса мағлубият билан тугаган битта жанг бор.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo