S Pen’га эга Galaxy S21 Ultra ўзини оқламади, шу сабабли Samsung компанияси Galaxy Note’ни қайтаради

Ўз 15
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 2022 йилда Galaxy Note смартфонлари сериясини қайта ишлаб чиқариши кутилмоқда, деб хабар беради IXBT. Фото: IXBTМарт ойида Samsung Electronics бош директори Дон Чжин Ко компания линейкасидаги янги моделларни ишлаб чиқариш графигини ўзгартиргани, бироқ ундан воз кечмаганини маълум қилганди. Энди эса Samsung Galaxy Note сериясини бозорга кейинги йили қайтариши маълум бўлди.Инсайдерлик маълумотларига кўра, бозорнинг S Pen стилусига эга Samsung Galaxy S21 Ultra смартфонини ишлаб чиқаришга бўлган реакцияси компания кутганидек бўлиб чиқмаган. Қурилма савдоси режадагидан кам бўлган, шу сабабли Samsung’нинг Galaxy Note’ни қайтариш кераклигига ишонч ҳосил қилган.Эслатиб ўтамиз, янги Galaxy S21 Ultra’нинг стилусни сақлашга мўлжалланган слоти йўқ, шу билан бирга, S Pen стилусининг смартфонда қўлланилиши чекланган (гаджет Bluetooth орқали смартфон билан боғлана олмайди, шу сабабли бошқарув функциялари ишламайди).Бундан ташқари, S Pen стилусини қўллаб-қувватлаш функцияси букланадиган экранга эга янги Galaxy Z Fold 3 смартфонига ҳам қўшилади. Бироқ ушбу қурилмада ҳам стилусни сақлайдиган жой бўлмайди.Аввалроқ Samsung Galaxy С22 200 мегапикселли камерага эга биринчи смартфонга айланиши тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Samsung компанияси iPhone 12 Pro Max’ни Galaxy S21 Ultra 5G билан таққослаб, унинг устидан кулди (видео) Samsung Galaxy S20 ва Note20 худди Galaxy S21’даги каби янги суратга олиш функциясига эга бўлди

Manba: Daryo