Келажак транспорти: Шиша деворга эга улкан дирижабл қандай кўринишга эга бўлади?

Ўз 25
Дунёдаги энг катта дирижаблга 100 нафар йўловчига мўлжалланган ўриндиқ ўрнатиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: СwинсУзунлиги ўртача тижорий самолётдан икки баробар катта бўлган Аирландер 10 авиакомпанияларнинг кўплаб йўловчилар кўникиб қолган парвоздан кўра кўпроқ қулайликни тақдим этади.Ёрқин концептуал тасвирларда юмшоқ ёстиқчаларга эга қулай ўриндиқлар намойиш этилган. Ҳашаматли дирижаблнинг асосий безаги — полдан шифтга қадар тортилган шаффоф ойна. Йўловчилар бунинг ёрдамида атрофни бемалол томоша қилиши мумкин бўлади. Фото: Сwинс Фото: Сwинс Фото: Сwинс Фото: СwинсУлкан дирижабл йўловчилар билан бирга ўзининг илк парвозини 2025 йилдан амалга ошириши мумкин. Аирландерънинг синов парвозларидан бири 2016 йилнинг августида амалга оширилган эди. 2018 йилда эса синов парвозлари давомида дирижабл фалокатга учраганди. Фото: СwинсРежаларга кўра, Аирландер 10 дирижаблларидан йилига 12 нусха яратилади. Бироқ улар фақатгина Буюк Британия ва АҚШ шаҳарлари ўртасида уча олади.Маълумот учун, Аирландер 10 дирижабли Британиянинг Hybrid Аир Vehicleс компанияси томонидан қурилган. Лойиҳа устидаги ишлар 2010 йилда бошланган бўлиб, ўшанда дирижаблдан ҳарбий фойдаланиши режалаштирилган. Бироқ лойиҳа нархининг жуда қимматлиги бунга тўсқинлик қилгани сабаб, ундан фуқаролик мақсадларида фойдаланишга қарор қилинган.Жаҳон ОАВлари Аирландер 10’нинг дунёдаги энг катта учиш аппарати деб атамоқда. Унинг узунлиги 92 метрни, эни — 43,5 метр, баландлиги эса 26 метрни ташкил этади, фойдали юклама массаси 10 минг килограммга тенг.Мавзуга доир: 2 июль – дирижабл илк бор ҳавога муваффақиятли кўтарилган сана

Manba: Daryo