Дунёдаги энг оммабоп iPhone номи маълум бўлди

Ўз 47
Counterpoin Research таҳлилий компанияси дунёда қанча фаол iPhone моделлари борлигини ва уларнинг қайси бири 2021 йилда энг оммалашганини ҳисоблаб чиқди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: Hi-Tech.Mail.ruМаълум қилинишича, iPhone 11 айни вақтдаги энг оммабоп смартфонга айланган — у умумий улушнинг 16 фоизини эгаллаган. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:iPhone 11 — 16 фоиз; iPhone ХR — 10 фоиз; iPhone 8 — 8 фоиз; iPhone 7 — 8 фоиз; iPhone 12 — 6 фоиз. 2020 йил бошида iPhone 7 энг оммабоп қурилма сифатида эътироф этилганди — у бутун Apple смартфонларининг умумий улушини 13 фоизини эгаллаган. Бир йил ичида янги iPhone 11 вазиятни буткул ўзгартириб юбориб, ҳақиқий бесцеллерга айланишга улгурган. Ўтган йил натижаларига кўра, у нафақат энг оммабоп iPhone’га балки, энг кўп сотилган смартфонга айланган — ҳатто айрим арзон Android моделлар орасида ҳам.Шу билан бирга, iPhone 11’нинг рақобатчиси ҳам маълум. Тадқиқотда маълум бўлишича, iPhone 12 модели ўзидан олдинги моделдан муваффақиятлироқ чиққан — 2021 йилнинг биринчи чораги бўйича у бозордаги барча iPhone моделларининг 16 фоиз улушига эгалик қилмоқда. 2020 йилнинг мос даврида iPhone 11 смартфонлари 15 фоизли кўрсаткични қайд этганди.Мавзуга доир: 2021 йилнинг бошида энг кўп сотилган 10 та смартфон номи маълум бўлди. Уларнинг олтитаси iPhone моделлари

Manba: Daryo