Дезодорант ва антиперспирантдан фойдаланишда йўл қўйиладиган хатолар (видео)

Ўз 37
Қуйидаги маълумотлар орқали ушбу гигиена воситаларидан тўғри фойдаланаётганингизни текшириб кўринг. Фото: LifehackerДезодорантни антиперспирант билан аралаштириб юборишАнтиперспирант тери миқдорини камайтиради ва дезодорант эса ёқимсиз ҳидни йўқ қилади. Аксарият антиперспирантларда алюминий тузлари мавжуд. Улар безларнинг тер чиқарувчи каналларини қисман торайтиради. Шу сабабли вақтинча камроқ тер ҳосил бўлади. Дезодорантлар нафақат ёқимсиз ҳидни яширади, балки бактерияларни йўқ қилиш орқали уни зарарсизлантиради.Нам терига суртишҚуруқ терида антиперспирант яхши натижани беради. Шунинг учун душдан чиққанда ёки терлаганда ундан фойдаланиш тавсия этилмайди.Кун давомида бир неча маротаба ишлатишУшбу вазиятни бошқа маҳсулотлар билан амалга ошириш мумкин. Аммо кун бўйи ювинмасдан туриб, қўшимча дезодорант қўллаш ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Уни тоза, қуруқ терига суртиш керак. Агар бошқа маҳсулот устидан қўлланилса, самарадорлик ҳам пасаяди.Эрталабдан фойдаланишОдат бўлишига қарамай, дезодорант ва антиперспирантлар эрталаб эмас, балки кечқурун ётишдан олдин қўлланилиши керак. Бу вақт ичида тер безлари кам фаоллашади. Антиперспирант тер ажраладиган каналларга осонликча кириб боради ва уларда қолади. Шунинг учун дерматологлар кечқурун душ қабул қилиб, яхшилаб артиниб, антиперспирант билан даволанишни маслаҳат беради.Терини парвариш қилмасликДерматолог Фейн Фрей намлантирувчи диметикон маҳсулотини тавсия қилади. Ёки табиий кокос мойи. У қуруқ терини тинчлантиради ва намлик йўқотилишини камайтиради. Бундан ташқари, кокос мойи антибактериал хусусиятларга эга.Тери турига мос бўлмаган маҳсулотдан фойдаланишҚўлтиқ ости терисини ҳам худди юзнинг терисидек парвариш қилиш керак. Дезодорантни танлашда терининг турига ва сезгирлигига эътибор қаратиш лозим. Таркибида юқори спирт ёки кучли ҳид нозик терини ҳамда одамларни безовта қилиши мумкин.Оддий ва клиник антиперспирант ўртасидаги фарқни тушунмасликОддий антиперспирантлар тер безлари каналларини 20 фоиз, клиникларини эса фоизга торайтиради. Уларда алюминий тузларининг концентрацияси ортади. Шу сабабли улар янада самарали ишлайди, шунингдек, терини кўпроқ бактериялардан тозалайди.Табиий дезодорантларга ишонмасликКўп одамлар табиий дезодорантлардан фойдаланмайди ва уларнинг самарадорлигига ишонмайди. Аммо бу озгина терлайдиганлар ёки шунчаки ёқимсиз ҳидни ниқоблашни истаганлар учун жуда яхши имконият.Дезодорант доғларини кийимдан қандай олиб ташлаш керак?Дезодорантдан қолган оқ излар жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Агар оддий ювиш натижа бермаса, сув ва лимон шарбати аралашмасидан фойдаланиш мумкин. Шунинг учун дезодорант танлашда эътиборли бўлиш лозим.Мавзуга доир:Соч қуритишда фойдаланиладиган оддий феннинг кўпчиликка номаълум жиҳатлари 8 та лайфхак: косметик пахта «ёстиқча»ларидан яна қачон фойдаланиш мумкин? Оригинал атирни қалбаки атирдан ажратиш учун 7 тавсия Нам салфеткалардан фойдаланишнинг кўпчиликка номаълум бўлган 11 усули (фото)

Manba: Daryo