Шавкат Мирзиёев «Россия темир йўллари» бош директорини қабул қилди

Ўз 30
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни «Россия темир йўллари» компанияси («РЖД» ОАЖ) бош директори – бошқаруви раиси Олег Белозёровни қабул қилди. Фото: Президент матбуот хизматиТемир йўл алоқалари соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари ҳамда бутун минтақанинг транзит салоҳиятини самарали ишга солишга қаратилган муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш йўллари кўриб чиқилди.Давлат раҳбари мамлакатлар темир йўл маъмуриятлари ўртасида, шу жумладан халқаро тармоқ тузилмалари доирасида анъанавий яқин ва сермаҳсул ишбилармонлик алоқалари қарор топганини мамнуният билан қайд этди.Пандемия шароитида, кенг ривожланган ва ўзаро интеграциялашган транспорт коммуникациялари, энг аввало, темир йўллар коронавирус оқибатларига муваффақиятли қарши курашиш ҳамда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал суръатини сақлаб қолишга хизмат қилгани таъкидланди. Фото: Президент матбуот хизматиАмалий шерикликни кенгайтириш, жумладан, мамлакатда темир йўллар тизимини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш, юк ташишлар ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароитларни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш механизмларини йўлга қўйиш, йўловчи поездларининг қатновини қайта тиклаш ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда «Мозори-Шариф—Қобул—Пешавор» темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Фото: Президент матбуот хизматиЛойиҳани ҳар томонлама тайёрлаш, шу жумладан техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қурилишни тез фурсатда бошлашга қаратилган ишларда иштирок этиш юзасидан келишувга эришилди.«РЖД» раҳбари Олег Белозёров тармоқ компаниялари темир йўллар соҳасидаги шерикликнинг устувор вазифаларни амалга оширишда кенг кўламда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.Бундан аввал Ўзбекистон элчиси Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ишонч ёрлиғини топширгани, Шавкат Мирзиёев стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишгани ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил октябрь ойигача қандай халқаро тадбирларда қатнашиши маълум қилингани ҳақида хабар берилган.

Manba: Daryo