Бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди

Ўз 26
БААнинг Дубай шаҳрида 24 майдан 1 июнга қадар бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Фото: Бокс федерациясиЎзбекистоннинг аёллар ва эркаклар терма жамоалари ушбу мусобақада тўлиқ таркиб билан қатнашади. 18 май тунида Ўзбекистон делегацияси БААга йўл олди.Қуйидаги қитъа биринчилигига танлаб олинган таркиб билан танишинг.Эркаклар:-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров -57 кг: Миразизбек Мирзахалилов -60 кг: Абдумалик Ҳалоков -64 кг: Элнур Абдураимов -69 кг: Бобоусмон Ботуров -75 кг: Саиджамшид Жаъфаров -81 кг: Дилшодбек Рўзметов -91 кг: Санжар Турсунов +91 кг: Баҳодир Жалолов. Аёллар:-48 кг: Гуласал Султоналиева -51 кг: Турсуной Раҳимова -54 кг: Ситора Шагдарова -57 кг: Ситора Турдибекова -60 кг: Райҳона Қодирова -64 кг: Моҳинабону Абдуллаева -69 кг: Навбаҳор Ҳамидова -75 кг: Мавлуда Мавлонова -81 кг: Соҳиба Рўзметова +81 кг: Моҳира Абдуллаева.

Manba: Daryo