Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 452 кишида касаллик аниқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

Ўз 40
Ўзбекистонда 5 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 452 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Бундан аввалги антирекорд 30 апрель куни қайд этилган, ўшанда 442 кишида COVID-19 тасдиқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 93 176 нафарга етди.Янги касалланиш ҳолатларининг8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 5 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 85 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, 10 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 71 нафари Тошкент вилоятида, 229 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 4 нафар, Бухорода 2 нафар, Жиззахда 11 нафар, Қашқадарёда 2 нафар, Навоийда 2 нафар, Наманганда 5 нафар, Самарқандда 184 нафар, Сурхондарёда 9 надар, Фарғонада 6 нафар, Хоразмда 3 нафар, Тошкент вилоятида 68 нафар, Тошкент шаҳрида 144 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88 975 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 657 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3544 нафар бемор даволаняпти.Аввалроқ Тошкент Молия институти 14 кунга, Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув йили охиригача масофавий таълимга ўтказилгани, Юнусобод ҳокимининг коронавирусга чалингани тўғрисида хабар берилганди.

Manba: Daryo