Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланган фуқаролар сони 14 мингдан ошди

Ўз 11
Ўзбекистонда 3 май куни жами 55 795 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 47 816 нафари биринчи босқичда, 7979 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда эмланган. Фото: ССВ матбуот хизмати1 майдан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланди. Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 911 811 нафарга етган. Уларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланганлардир.3 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларниАндижон вилояти (8677 нафар), Самарқанд вилояти (7214 нафар), Наманган вилояти (6207 нафар), Тошкент шаҳри (6168 нафар) банд қилди. Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сониФарғона вилоятида 126 027 нафар, Андижон вилоятида 99 797 нафар, Наманган вилоятида 98 310 нафар, Самарқанд вилоятида 91 887 нафарни ташкил қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 1 майдан Ўзбекистонда вакцинациянинг иккинчи ойи бошланди. Вакцинациянинг биринчи босқичи 1 апрелдан бошланганди. Дастлабки босқичда 65 ёшдан катталар, сурункали касаллиги борлар, тиббиёт ва таълим муассасалари (мактаб ва боғча) ходимлари, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эмланганди.Мавзуга доир:Ўзбекистон аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда? Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

Manba: Daryo