Хави мавсум охирида «Ас-Садд»ни тарк этади

Ўз 19
«Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хави катта эҳтимол билан мавсум охирида «Ас-Садд» бош мураббийлиги лавозимини тарк этади. Фото: АSAl-Kas телеканалининг хабар қилишича, қатарликлар клуби 41 ёшли мутахассис билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида эмас. Хави мавсум якунида жамоани тарк этади.Аввалроқ «Ас-Садд» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўта олмаганди. Жорий мавсум клуб бирорта ҳам мағлубият қайд этмаган ҳолда, Қатар чемпионига айланди. Шунингдек, Хави шогирдлари февраль ойида Қатар валиаҳди Кубогида зафар қучди.Хави 2015 йилда «Барселона»дан «Ас-Садд»га йўл олган ва у ерда 2019 йилга қадар тўп сурди. Шундан кейин испаниялик мутахассис жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаётганди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo