Видео: Реактив костюмда Британия қирғоқ хавфсизлиги кемасига учаётган инсон

Ўз 19
Реактив костюмларни яратиш билан шуғулланувчи Gravity Industries компанияси Буюк Британия Қироллик денгиз кучлари билан ҳамкорликда синов ўтказди, деб хабар беради Meduza. Кадр: InstagramСинов вақтида реактив костюмдаги учувчи катер бортидан ҳавога кўтарилиб, қирғоқ хавфсизлиги хизматининг ҳаракатланаётган кемасига бориб қўнган. Бу худди «Темир одам» фильмидаги Тони Старкнинг парвозига ўхшайди.Парвознинг тўлиқ видеоси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. View this post on Instagram Gravity Industries компаниясининг маълум қилишича, денгиз пиёдаси, шунингдек, кемага вертолёт ёрдамида ҳам қўна олади, бироқ реактив костюм буни тезроқ амалга ошириш, кеманинг исталган қисмига мустақил қўниш имконини беради. View this post on Instagram Gravity Industries компаниясига 2017 йилда британиялик Ричард Браунинг томонидан асос солинган. Бунга қадар у нефть соҳасида фаолият юритган ва Қироллик денгиз пиёдалари захирасида бўлган. Gravity Industries реактив костюми прототипи устида Ричарднинг ўзи олти ой ишлаб, яратган.Костюм тўртта реактив двигателдан иборат бўлиб, учувчининг қўл қисмига қотирилади, яна битта двигатель унинг орқасида жойлашади. Ҳозирда бу каби костюм нархи 400 минг доллардан қимматроқ бўлгани сабаб компания уни ўзини «Темир одам»дек ҳис қилишни истаган инсонларга ижарага бермоқда.2020 йилда Gravity Industries Шимолий Англия Санитар авиация хизмати билан биргаликда синовлар ўтказган эди. Қутқарувчилар тоғдаги жабрланувчининг олдига етиб бориши керак бўлган. Синов ташкилотчиларининг маълум қилишича, реактив костюм йўлни 25 дақиқадан 1,5 дақиқагача қисқартириш имконини берган.Мавзуга доир: АҚШда учувчилар томонидан видеога олинган «учар одам» аслида нима эканлиги маълум бўлди

Manba: Daryo