Тошкентда 4—7 май кунлари ретро автомобиллар марши бўлиб ўтади

Ўз 11
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри бўйлаб ретро автомобиллар марши ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди. Фото: «Дарё» / Мадина НурманМаълум қилинишича, 4—7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши ҳамда аҳолининг гавжум жойларида уларнинг тўхташи ва ҳарбий ансамбл, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилади. Ретро машиналар маршининг тўхташи ва ҳарбий ансамбл, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:4 май куни соат 14:00–17:00 да. Мудофаа вазирлиги – 22-ҳарбий шаҳарча – Мирзо Улуғбек боғи – Ҳамид Олимжон мавзеси – «Динамо» стадиони – Ирригация институти – Бодомзор чорраҳаси – «Ғалаба боғи» – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади.Тўхташ жойлари: Мирзо Улуғбек боғи ва «Ғалаба боғи»;5 май куни соат 10:00–15:00 да. Мудофаа вазирлиги – Қуролли Кучлар академияси – Тошкент Шимолий вокзали – Сергели бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади.Тўхташ жойлари: Тошкент Шимолий вокзали, Сергелии бозори ва «Ашхобод» боғи;6 май куни соат 14:00–19:00 да. Мудофаа вазирлиги – «Экобозор» – Аҳмад Дониш кўчаси, MegaPlanet – Юнусобод кўчаси «Корзинка» савдо маркази –Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади.Тўхташ жойлари: «Экобозор» MegaPlanet ва «Корзинка» савдо маркази;7 май куни соат 10:00 – 17:00 да. Мудофаа вазирлиги – Tashkent City – Халқлар дўстлиги санъат саройи – Чилонзор деҳқон бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади.Тўхташ жойлари: Tashkent City , Халқлар дўстлиги санъат саройи ва Чилонзор деҳқон бозори.Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрида Ўзбекистонда мотомавсумнинг ёпилишига бағишланган тадбир доирасида ретро автомобиллар намойиши бўлиб ўтганди.

Manba: Daryo