Россияда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига бериладиган мукофот пули Ўзбекистон ва Қозоғистондагига нисбатан бир неча баравар кам бўлиб чиқди

Ўз 10
Россияда 9 май — Ғалаба кунида Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига бериладиган пул мукофотлари Ўзбекистон ва Қозоғистондагига нисбатан кам бўлиб чиқди. «Росбалт» бунга эътиборини қаратди, деб ёзади Meduza. Фото: «РИА Новости»Россияда фахрийларга 9 май куни 10 минг рублдан (1,4 млн сўм) мукофот пули берилади. Ўзбекистонда бу пул 12 миллион сўмни ташкил этади (деярли 86 минг рубль), Қозоғистонда ҳокимият фахрийларга миллион тенге (175 минг рубль — 24,4 млн сўм) юборади.«Молия вазирлиги раҳбариятининг ўзига хос хусусиятларидан ташқари, фахрийларга бериладиган бундай кам тўловларнинг бирорта изоҳини тахмин қила олмайман», —  деди МДҲ мамлакатлари институти директорининг ўринбосари Владимир Жарихин «Независимая газета»га.Znak.com таъкидлашича, мукофот миқдори бу уч мамлакатдаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари сонига боғлиқ бўлиши мумкин. 9 май куни Россияда 33 мингдан зиёд киши, Ўзбекистонда эса мингга яқин киши мукофотланади. 2020 йилги маълумотларга кўра, Қозоғистонда ҳам мингга яқин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бор.2020 йилда Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россиядаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 75 минг рублдан (10,4 млн сўм), фронторти фахрийлари ва конслагерларнинг собиқ асирларига 50 минг рублдан (6,9 млн сўм) мукофот берилган. Ушбу мукофот билан миллионга яқин россиялик тақдирланган эди.Ўшанда Ўзбекистонда Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан пул мукофоти 10 миллион сўмни (71 минг рубль), Қозоғистонда бир миллион тенгени (175 минг рубль — 24,4 млн сўм) ташкил этган.Мавзуга доир:Россияда кутубхоналарга Иккинчи Жаҳон уруши давридаги китоб, газета ва плакатларни йўқ қилиш тақиқланиши мумкин Иккинчи жаҳон уруши давридаги Американинг олтинчи «Шерман» танки денгиз тубидан чиқариб олинди

Manba: Daryo