Мехикода метро кўприги қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди (фото)

Ўз 9
Мехико шаҳрида метро кўприги қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди, қурбонлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор. Бу ҳақда шаҳар мэри Клаудия Шейнбаумнинг баёнотига асосланиб, El Universal хабар берди. Фото: AFPАввалроқ маҳаллий ҳокимият 13 киши вафот этгани, 70 дан ортиқ киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган бўлса, кейинчалик Шейнбаум 20 киши вафот этганига аниқлик киритди. 49 нафар жабрланувчи касалхоналарга етказилган.«Қурбонларнинг айримлари кўприкдан ўтаётган транспортдан ўзлари сакраган», — деди шаҳар мэри. Фото: Getty Images Фото: EPA Фото: EPA Фото: EPA Фото: Reuters Фото: ReutersКўприк қулашини ёзиб олган кўча видеокузатув камераларидан олинган кадрларда кўприк устунларининг оралиғи поезд вагонлари билан бирга ерга қулаганини кўриш мумкин.Мэрнинг сўзларига кўра, қутқарув ишларига кран чақирилган. «Конструкциянинг ўзида пайдо бўладиган хавф-хатарларнинг олдини олиш учун, биз кран келгунига қадар ишни тўхтатдик», — деди шаҳар ҳокими.Кейинроқ El Universal кран ҳалокат жойига етиб келгани ва машинани хавфсиз ҳолатга келтириш учун манёврларни амалга ошираётгани ҳақида хабар берди. Шаҳар фуқаро муҳофазаси бўлими аҳолидан ҳалокат жойидан узоқроқ бўлишни сўради.LAMENTABLE accidente en la línea 12 del metro, CDMX. pic.twitter.com/uLR0IJ4I2N— SUUMA Voluntarios 🚑 (@SUUMA_CDMX) May 4, 2021#BREAKING: More than 50 injured and several fatalities, after a metro overpass collapsed in #Mexico City.#BreakingNews pic.twitter.com/lcVr8dIOGm— The Only Truth (@TheOnlyTruthInc) May 4, 2021Эслатиб ўтамиз, маҳаллий вақт билан 3 май куни 22:30 да (Тошкент вақти билан 4 май 08:30) Мексика пойтахтида 12-метро линияси кўприги поезд ўтиб кетаётган пайтда қулаб тушган. Ҳодисага метро кўприги устунларидан бирига автомобиль келиб урилиши сабаб бўлган. Воқеа жойига бир неча ўнлаб тез ёрдам машиналари, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб келган. Метро кўприги остидан ўтган йўлдан юриб кетаётган бир нечта автомобиль ҳам вайроналар остида қолган.Мавзуга доир:Қоҳирада 9 қаватли бино қулаб тушди, 22 киши ҳалок бўлди (фото) Ҳиндистондаги стадионда 1,5 минг томошабин ўтирган трибуна қулаб тушди (видео)

Manba: Daryo