Мехикода метро кўприги поезд билан бирга қулаб тушди, 13 киши ҳалок бўлиб, 70 киши жабрланди (видео)

Ўз 11
Мехикода ер усти метроси эстакадаси поезд юриб кетаётган вақтида қулаб тушди, оқибатда камида олти киши ҳалок бўлиб, 80 киши жароҳатланди. Бу ҳақда El Universal газетаси хабар берди. Фото: Uno TVКейинроқ ҳукумат маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етган, жабрланганлар эса 70 га яқин.Маҳаллий вақт билан 3 май куни 22:30 да (Тошкент вақти билан 4 май 08:30) Мексика пойтахтида 12-метро линияси кўприги поезд ўтиб кетаётган пайтда қулаб тушган. Ҳодисага метро кўприги устунларидан бирига автомобиль келиб урилиши сабаб бўлган.Воқеа жойига бир неча ўнлаб тез ёрдам машиналари, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб келган. Метро кўприги остидан ўтган йўлдан юриб кетаётган бир нечта автомобиль ҳам вайроналар остида қолган.Кўприкнинг қулаши кўча видеокузатув тизими камераларига муҳрланган.#AlMomento #Urgente Así el vio el momento exacto donde se desploma la estructura elevada del @MetroCDMX entre las estaciones #Olivos y #Tezonco pic.twitter.com/VSjNCHdM3Y— Uno TV (@UnoNoticias) May 4, 2021Ҳодиса жойига Мехико мэри Клаудия Шайнбаум ҳам етиб келган. El Universal ёзишича, 2017 йилги зилзиладан кейин айни пайтда қулаб тушган эстакаданинг устунларида ёриқлар пайдо бўлган, маҳаллий аҳоли ўша вақтдаёқ унинг қулаб тушишидан хавфсираган эди.Мавзуга доир:Қоҳирада 9 қаватли бино қулаб тушди, 22 киши ҳалок бўлди (фото) Ҳиндистондаги стадионда 1,5 минг томошабин ўтирган трибуна қулаб тушди (видео)

Manba: Daryo