«Коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳар йили ўтказилиши мумкин» — Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

Ўз 12
Коронавирусга қарши эмлаш ҳам худди грипп вирусига қарши эмлаш каби ҳар йили ўтказилиши мумкин.  Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева маълум қилди. Фото: «Дарё» / Мадина НурманСевара Убайдуллаеванинг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишини назорат қилиш учун аҳолининг 70-80 фоизини вакцинация қилиш талаб этилади.Бироқ Ўзбекистонда ҳозирча болалар ва ҳомиладор аёлларга вакцина қилинмаяпти. Айни пайтда дунё олимлари болалар ва ҳомиладор аёллар учун махсус вакцина ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда. Шу боис вакцинация жараёни кейинги йилларда ҳам давом эттирилиши мумкин.«Бунда яна бир жиҳатга тўхталиб ўтиш лозим. Вакцинадан кейин ҳосил бўладиган иммунитет қанча муддатга сақланишини ҳали дунё олимлари тўлиқ аниқлагани йўқ. Агарда бу ҳолатда инфекцияга қарши антитаналар узоқ муддат сақланмаса, ушбу вакцина билан ҳам худди грипп вирусига қарши эмланганимиз каби ҳар йили эмланиш талаб этилиши мумкин», – дейди Севара Убайдуллаева.Мавзуга доир: Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди Ўзбекистон аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда? Эслатиб ўтамиз, 1 майдан Ўзбекистонда вакцинациянинг иккинчи ойи бошланди. Вакцинациянинг биринчи босқичи 1 апрелдан бошланганди. Дастлабки босқичда 65 ёшдан катталар, сурункали касаллиги борлар, тиббиёт ва таълим муассасалари (мактаб ва боғча) ходимлари, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эмланганди.

Manba: Daryo