Instagram: Турмуш ўртоғи ҳақидаги муҳим маълумотни ошкор қилган Зарина Низомиддинова, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, Бурак Ўздемир билан учрашган тиктокер

Ўз 46
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.Актриса Дурдона Қурбонова саҳифасига янги суратларни жойлади. Фото: InstagramЮлдуз Усмонова «Говори» деб номланган янги қўшиқ премьерасини тоғда ўтказди.Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен ҳаёл сураётгани акс этган суратни мухлисларига улашди. Фото: InstagramTikTok’чи Озод Хуррамов доим табассум қилувчи туркиялик ошпаз Бурак Ўздемирнинг Дубайдаги ресторанида бўлди.Зарина Низомиддинова иккинчи ўғли Саидумарнинг саҳифасига турмуш ўртоғининг суратини жойлади. Фото: InstagramАктриса, шунингдек, Россияга кўчиб кетгани ва фарзандли бўлганидан бери илк марта жонли эфир орқали кўриниш берди. У мухлисларини қизиқтирган кўплаб саволлар, жумладан, турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.Оиласи билан АҚШда яшайдиган хонанда Отабек Мадраҳимов турмуш ўртоғи ҳамда невараси билан тушган суратини мухлислари билан бўлишди. Фото: InstagramЗиёда «Бургут» сериали учун саундтрек куйлади. Фото: InstagramТаниқли диетолог Мавжуда Зоҳидова «Омон-омон» кўрсатувида меҳмон бўлди ҳамда Рамазон ойида ошқозонни қийнаб қўймаслик учун қандай овқатланиш юзасидан тавсиялар берди.Манзура «Бу одам менинг дадам» деб номланган қўшиғи учун клип суратга олдирди. Фото: InstagramРихситилла Абдуллаев саҳифасига янги сурат жойлаб, фалсавий мазмундаги сўзларни ёзиб қолдирди. Фото: InstagramМавзуга доир: Instagram: Лоланинг аварияга учрашига оз қолди, Муниса уйсизларга овқат тарқатди, Шоҳруҳхон ва Асал дам олишга учиб кетди Instagram: Йигиталини иккиюзламачиликда айблаган Райҳон, туғруқхонадан чиққан Азиза Ёқубова, лаби «ботекс қилинган» Шукурулло Исроилов Instagram: Porsche Taycan Муниса Ризаевага қанчага тушди? Яна бир хонанда ҳижобга кирди, «Мени асра» сериали актрисаси турмушга чиқди Instagram: Умид Ҳайдаров «Миллион»дан нега кетди? Блогернинг таъзирини берган «ГАИ», ҳарбий самолётда парвоз қилган хонандалар Instagram: Ифтор вақтида мухлисининг уйига борган Юлдуз Усмонова, шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берган Имон Каримова, «Қора ният»да вафот этган Шаҳика

Manba: Daryo