Инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосари вазирлик ҳузуридаги миллий офисга бош директор этиб тайинланди

Ўз 12
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олимжон Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Фото: Инновацион ривожланиш вазирлигиОлимжон Тўйчиев 1991 йил Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2015 йил машинасозлик муҳандиси мутахассислиги бўйича бакалавр даражаси ва 2017 йили Мехатроника йўналиши бўйича магистрлик даражасига эга бўлган. Олимжон Тўйчиев 2016—2017 йилларда Германиянинг Хоффенхайм университетида ҳам таҳсил олган.Шунингдек, у 2013 йил овоз орқали масофадан бошқарилиб, турли топшириқларни бажарадиган, ўзбек тилини тушунадиган биринчи роботни яратиб, фан ва техника соҳасида, айниқса, робототехника соҳасини ёшлар ўртасида кенг кўламда оммалаштириш йўлида қўшган ҳиссаси учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.2017 йил Олимжон Тўйчиев «Камолот» ЁИҲ қурултойида Ўзбекистон Президенти томонидан Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган эди.  30 ёшли Тўйчиев 2019 йил ноябридан бери инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётгани ва апрель охирида ишдан олингани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир: 25 ёшли Олимжон Тўйчиев — Президент тайинлаган лавозимлардаги илк 100 кунлик иш режалари ҳақида

Manba: Daryo