Гулистонда мактаб ўқувчиларига ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келган аёллар аниқланди

Ўз 12
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматиМаълум қилинишича, Гулистон шаҳрида яшовчи 40 ёшли Б.Н. ва унинг 37 ёшли овсини И.М. ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга бўлмасдан туриб, 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси ва 6 нафар аёл-қизга ҳужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётгани аниқланган.Мазкур вояга етмаган ўрта мактаб ўқувчилари пандемия сабабли онлайнга ўтказилган дарсларга иштирок этмасдан, мунтазам равишда яширин ҳужрада диний сабоқ олиб келган. Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматиҲужрада таълим берган I.М.нинг мобил телефони мутахассислар томонидан кўздан кечирилган ва унинг хотирасида номаълум шахсларнинг диний маърузалари мавжудлиги аниқланган.«Мазкур ҳолатлар юзасидан ички ишлар органлари томонидан мавжуд қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.Аввалроқ Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим бериб, уларни калтаклаган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Самарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс қўлга олинди Бувайда туманида ноқонуний равишда диний таълимотдан дарс бериб келган шахс қўлга олинди

Manba: Daryo