ДХХ Қозоғистонга 1 млн долларга яқин валютани ноқонуний олиб чиқишга уринган поезд машинистларини қўлга олди

Ўз 12
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Қозоғистон билан чегарада қўшни мамлакатга 1 миллион долларга яқин пулни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган икки фуқарони қўлга олди, деб хабар беради «Подробно». Фото: «Подробно»« ‘Ўзбекистон темир йўллари’нинг икки нафар машинисти Қозоғистонга 971 минг доллар, 47,7 минг евро ва 3,4 миллион рублни ноқонуний равишда олиб чиқишга уринганида қўлга олинди. Пуллар машинистлар бошқарувида бўлган юк поезди электровозининг махфий бўлмасига яширинган. Улар Чуқурсой—Сариоғоч йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган», — дейилади хабарда.Электровозни қайта кўздан кечириш вақтида яна минг доллар топилган. Қўлга киритилган хорижий валютанинг умумий қиймати 11,2 миллиард сўмни ташкил этади.Терговга қадар текширув давомида машинистларга валютани Қозоғистонга олиб чиқиш учун Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро бергани аниқланган ва тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинган. Машинистлар хорижий валютани ноқонуний равишда қўшни мамлакатга чиқариб бергани учун 300 доллар олган.Айни вақтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, пулларнинг асл эгаси шахсига аниқлик киритилмоқда.Мавзуга доир:Сирдарёда ДХХ 15 млрд сўмлик хорижий валютанинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишини фош қилди ДХХ 400 минг доллар ва 4,1 млн рублни хорижга ноқонуний олиб чиқиб кетаётганларни қўлга олди

Manba: Daryo