Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан кейин рафиқаси Мелинда билан ажрашаётганини эълон қилди

Ўз 14
Microsoft корпорацияси асосчиси, америкалик тадбиркор Билл Гейтс рафиқаси Мелинда билан ажрашаётганини эълон қилди. Бу ҳақда у Twitter’да ёзган. Фото: AP Photo«Узоқ мулоҳазалар ва муносабатларимиз устида кўп ишлангандан сўнг, биз никоҳимизни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилдик», — деди 65 ёшли саховатпеша тадбиркор.Гейтснинг таъкидлашича, 27 йиллик турмуши давомида у Мелинда билан уч нафар фарзандни вояга етказган ва биргаликда бутун дунёдаги инсонлар саломатлиги учун хизмат қиладиган фонд ташкил қилган.«Биз ҳали ҳам ушбу миссияга бўлган ишончимиз билан ўртоқлашамиз ва фонддаги ҳамкорлигимизни давом эттирамиз, аммо энди ҳаётимизнинг кейинги босқичида эр-хотин сифатида биргаликда ривожланишимизга кўзимиз етмайди», — дея таъкидлади тадбиркор.Microsoft асосчиси барчадан ўзининг ва рафиқасининг шахсий ҳаётини ҳурмат қилишни ҳамда янги мақомга яхшироқ мослашиш учун ёлғиз қолишга имкон беришни сўради.Forbes маълумотларига кўра, Гейтснинг бойлиги 124 миллиард долларни ташкил этади, у дунёдаги тўртинчи, АҚШдаги учинчи энг бой одам ҳисобланади. Ажрашиш ҳақидаги хабарида миллиардер рафиқаси билан мол-мулкни тақсимлаш ҳақида гапирмаган.Билл Гейтс рафиқаси билан 1987 йилда Microsoft’нинг матбуот брифинги чоғида танишган. Ўша пайтда Мелинда French компанияда бир неча йилдан буён савдо менежери бўлиб ишлаб келаётган эди.1994 йилда турмуш қурган жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор — қизлари Женнифер ва Фиби ҳамда ​​ўғли Рори.2000 йилда эр-хотин АҚШдаги энг йирик хусусий фонд — Bill & Меlinda Gates фондига асос солган ва шу вақтдан бери фонд 53 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган. Фонднинг асосий мақсадлари соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, қашшоқликка қарши кураш, ахборот технологиялари ва таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Bill ва Меlinda Gates’дан ташқари фондга васийлик қилувчи яна бир киши америкалик инвестор Уоррен Баффетдир.Гейтс Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дунёдаги энг йирик ҳомийларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, уларнинг фонди қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан ҳам шуғулланади. 2021 йил январь ойида Гейтс Қўшма Штатлардаги энг йирик хусусий ер эгаси сифатида тан олинди, у 1000 кв. километрдан ортиқ ер майдонига эга, шундан 979,3 квадрат километр қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.Маълумот учун 2019 йилнинг ёзида сайёрадаги энг бой одам, Amazon асосчиси Жефф Безос рафиқаси Маккензи Скотт билан ажрашган эди. Ажрашиш жараёнида Безос собиқ хотинига ўз компаниясининг 4 фоиз акцияларини берган, ўшанда улар 38,3 миллиард долларга баҳоланган.Мавзуга доир:Фото: Дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг умр йўлдошлари Билл Гейтс иқлимни қутқариш лойиҳасига 2 млрд доллар инвестиция киритади Билл Гейтс ўзининг коронавирус пандемиясига алоқаси борлиги тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди

Manba: Daryo