Академик Ўткир Расулев 82 ёшида вафот этди

Ўз 11
Академик Ўткир Расулев 4 май куни 82 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Фанлар академияси. Фото: Ўзбекистон Фанлар АкадемиясиМаълумот учун, Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиуми аъзоси, Давлат мукофотлари совриндори Ўткир Расулев 1939 йил 11 июлда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. 1956 йил Тошкентдаги 135-ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Ўрта Осиё Давлат университети талабаси бўлган ва 1961 йили уни муваффқиятли тамомлаган.1969 йил А.Ф.Иоффе номидаги Физика-техника институтининг Илмий кенгашида номзодлик диссертациясини ва 1979 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, шу йилларда Ўткир Расулев ишлаб чиқаришда фойдаланиш даражасига етказилган биринчи «Валдай» сирт-ионизацион газ анализаторларини яратган ва бу ихтироси учун биринчи муаллифлик гувоҳномасини олган.Ўткир Расулев жаҳон андозалари даражасида ишлаши тан олинган А.Ф.Иоффе номидаги ФТИ илмий мактабининг типик вакили ва эмиссион электрониканинг мураккаб таркибли молекулаларнинг қаттиқ жисм сиртида ионлашиш каби янги йўналиши асосчиларидан бири бўлиб, унинг бу илмий йўналиши гетероген катализ, молекулалар физикаси, кимёвий физика, органик бирикмаларнинг физикавий кимёси, масс-спетрометрия ва газ таҳлили каби тадқиқот соҳаларини ривожланишига асос солган.Ўткир Расулев 1985—2007 йилларда Фанлар Академиясининг Электроника институтига раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлигида ва бевосита иштирокида сиртий ионлашув усуллари ва асбобларни патентлаш ишлари олиб борилган ва натижада Россия, Германия, АҚШ, Швейцария, Италия, Ўзбекистоннинг патентлари олинган. Расулев раҳбарлигида ва бевосита иштирокида 30 дан зиёд институт ходимлари Халқаро Сорос жамғармасининг индивидуал ва учта тадқиқот грантларини олган.Аввалроқ Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Мирҳожи Асқаров 89 ёшида, академик Раъно Убайдуллаева 84 ёшида, академик Шавкат Акмалхонов 87 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим Тўра Мирзаев 2020 йил 29 сентябрь куни 84 ёшида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Турсунбой Рашидов 7 октябрь куни 86 ёшида вафот этганди.

Manba: Daryo