РПЛ. «Зенит» «Локомотив»га 6 та гол урди ва муддатидан аввал чемпионга айланди

Ўз 18
Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 28-турида «Зенит» 2 май, якшанба куни «Локомотив»ни қабул қилди. Фото: Twitter/@zenit_spbУчрашувда питерликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонган ҳолда муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. «Зенит» сафида Сардор Азмун ҳет-трик қайд этган бўлса, Артём Дзюба дублга эришди, яна битта голга Малком муаллиф бўлди.Бу «Зенит» учун кетма-кет учинчи ва тарихдаги 8-чемпионлик бўлди.Шу тариқа Сергей Семак шогирдлари Европа Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсум гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.РПЛ28-тур баҳслари2 май, якшанба«Зенит» — «Локомотив» 6:1Голлар: 1:0 – 19 Дзюба, 2:0 – 39 Азмун, 3:0 – 45, пенальти Азмун, 4:0 – 46 Азмун, 5:0 – 51 Дзюба, 5:1 – 56 Камано, 6:1 – 67 Малком.«Зенит»: Лунев, Дуглас Сантос, Ракицкий (Круговой, 71), Чистяков, Караваев, Барриос, Вендел (Дриусси, 13), Кузяев (Мостовой, 81), Малком (Сутормин, 80), Дзюба, Азмун (Оздоев, 70).«Локомотив»: Гильерме, Рибус, Пабло, Чорлука (Лиссов, 83), Рибчинский, Мухин (Игнатьев, 46), Баринов, Жемалетдинов (Миранчук, 58), Криховяк, Камано (Лисакович, 58), Смолов (Зе Луиш, 65).Огоҳлантиришлар: Криховяк (22), Барриос (36), Мухин (38), Пабло (45), Миранчук (61), Кузяев (69), Рибчинский (87).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo