Ла Лига. «Барселона» 5 та гол урилган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди, Мессидан дубль

Ўз 20
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 34-турида «Барселона» 2 май, якшанба куни «Валенсия»га қарши баҳс юритди. Фото: Twitter / «Дарё»Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида Габриэль Паулиста мезбонларни олдинга олиб чиқди. 57-дақиқада каталонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Аввалига Лионель Мессининг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди, бироқ иккинчи темпдаги ҳужумдан кейин аргентиналик футболчи гол урган ҳолда мувозанатни тиклади.63-дақиқада Антуан Гризманн каталонларнинг иккинчи голини урди. Орадан кўп ўтмай Месси жарима зарбасини қойилмақом ижро этган ҳолда ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Ўйин якунланиши арафасида Карлос Солер узоқ масофадан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди ва бу гол ўйиндаги охиргиси бўлди.«Валенсия» — «Барселона» учрашувидаги голлар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.Мазкур ғалабадан кейин «Барселона» очколарини 74 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўриндаги «Реал»га етиб олди. Пешқадам «Атлетико» ҳисобида 76 очко бор. Кейинги турда каталонлар айнан «Атлетико» билан ўйнайди.Ла Лига34-тур баҳси2 май, якшанба«Валенсия» — «Барселона» 2:3Голлап: 1:0 – 50 Габриэль Паулиста, 1:1 – 57 Месси, 1:2 – 63 Гризманн, 1:3 – 69 Месси, 2:3 – 83 Солер.«Валенсия»: Силлессен, Тони Лато (Диакаби, 64), Гилямон (Гамейро, 79), Гайя, Васс, Гедеш, Рачич (Олива, 79), Габриэль Паулиста, Солер, Тьерри Коррейя, Макси Гомес.«Барселона»: тер Штеген, Дест (Серхи Роберто, 75), Араухо, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри (Мориба, 75), Пике, Месси, Гризманн.Огоҳлантиришлар: Рачич (35), Тони Лато (56), тер Штеген (65).«Вальядолид» — «Бетис» 1:1Голлар: 0:1 – 49 Руибаль, 1:1 – 68 Вейсман.«Вильярреал» — «Хетафе» 1:0Гол: 1:0 – 79 Пино.«Гранада» — «Кадис» 0:1Гол: 0:1 – 39 Собрино.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo