АПЛ. «Тоттенҳэм» аутсайдерга жавобсиз 4 та гол урди, Гарет Бэйлдан ҳет-трик

Ўз 15
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 34-турида «Тоттенҳэм» 2 май, якшанба куни «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилди. Фото: Getty Images / «Дарё»Учрашувнинг 36-дақиқасида Гарет Бэйл «шпорлар»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда уэлслик футболчи яна икки бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. 77-дақиқасида Сон Ҳён Мин ўйинга нуқта қўйган гол муаллифига айланди — 4:0.Ушбу ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» очколарини 56 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди.«Тоттенҳэм» — «Шеффилд Юнайтед» учрашувидаги голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.АПЛ34-тур баҳси2 май, якшанба«Тоттенҳэм» — «Шеффилд Юнайтед» 4:0Голлар: 1:0 – 36 Бэйл, 2:0 – 61 Бэйл, 3:0 – 69 Бэйл, 4:0 – 77 Сон Ҳён Мин.«Тоттенҳэм»: Льорис, Орье, Алдервейрелд, Регилон, Дайер, Ло Чельсо (Уинкс, 70), Алли (Ламела, 78), Сон Ҳён Мин, Ҳёйбьерг, Бэйл (Бергвейн, 75), Кейн.«Шеффилд Юнайтед»: Рэмсдейл, Стивенс, Болдок, Башем, Богл (Берге, 46), Норвуд, Флек, Осборн, Иган, Брюстер (Берк, 46), Макголдрик (Муссе, 83).Огоҳлантиришлар: Иган (18), Ҳёйбьерг (88).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo