Совун ёрдам бериши мумкин бўлган 20 вазият

Ўз 24
Совундан фақат ювинишда фойдаланиш мумкин, деб ўйлайдиганлар фикри ушбу мақоладан кейин ўзгариши аниқ. Фото: «Домашний очаг»Юрмай қолгани замокни ишга ишлатиш учун совуннинг кичик бўлаги ёрдам беради. Полизда ишлашдан аввал орасига лой кириб қолмаслиги учун тирноқларга совун суртинг. Тикиш ёки бичишдан аввал совун билан чизиб белгилаб олиш мумкин. Ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш учун совун яхши самара беради. Қирғичдан чиқарилган совун аралаштирилган сувни баргларнинг пастки қисмига сепинг. Ниналарни қадаб қўйиш учун ҳам совундан фойдаланиш мумкин. Ҳарорат сабаб кўзойнак ва кўзгу камроқ намланиши учун уларни совунли аралашмада артинг. Фото: «Домашний очаг»Худди замокдаги бўлгани сингари ёғоч қути яхши очилиши учун ҳам совун суртган яхши. Ёғоч полнинг ғирчиллаб қолган овозини бартараф этишда совунли сув яхши самара беради. Мих ва шнурларни суғуриш ва киргизиш осон бўлиши учун совун суриш яхши самара беради. Фото: «Домашний очаг»Мебельга совун суртиб қўйилса, уйдаги ит мушуклар қайта тирнамаслигига сабаб бўлади. Пойабзалдаги ҳидни бартараф қилиш учун тунда ичига бир бўлак совун солиб қўйиш кифоя. Калитга бироз совун суртилса, қулфни очиш осон бўлади. Кийимлардан яхши ҳид келиб туриши учун орасига совун қўйиб қўйинг. Чивин чаққанидан кейинги қичишни бартараф қилиш учун ҳам совун яхши самара беради. Совунли аралашма девордан эски гулқоғозларни осон кўчириш имконини беради. Бунинг учун совунли сув сепиш кифоя. Фото: «Домашний очаг»Чўян қозон оловда қорайиб кетмаслиги учун унга совун суртиб қўйиш керак. Қон ва ўсимлик доғларини бартараф этиш учун ҳам совундан яхшиси йўқ. Болалар бассейнини совунли сув билан артинг. Пуфаклар пайдо бўлиши ўша жой тешилганини билдиради. Фото: «Домашний очаг»Девордаги михлардан қолган изни кетказиш учун худди шу девор рангидаги совун суртиш лозим. Эшикнинг ғирчиллаган овозини бартараф қилиш учун ҳам совундан фойдалансангиз бўлади. Бунинг учун совун бўлаги суртишнинг ўзи кифоя. Мавзуга доир:Идиш ювиш воситасининг сиз билмаган фойдали хусусиятлари Ташлаб юборишга шошилманг: Эски тиш чўткаси қўл келадиган ҳолатлар Қаҳва, шароб, лаб бўёғи: яққол сезилиб турувчи доғларни кетказувчи воситалар

Manba: Daryo