Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси «Тундан тонггача» фильмида бош ролга Севинч Мўминова ҳам даъвогарлик қилгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Ўз 31
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси Гулмира Муҳаммедова «Ўзим» лойиҳасига берган интервьюсида қизининг санъат оламига кириб келиши ҳамда уни машҳур қилган «Тундан тонггача» фильми кастингидан қандай ўтгани ҳақида сўзлаб берди. Коллаж: «Дарё»«Биринчи бўлиб киностудияга 16 ёшида ўғлимни олиб бордим. Ўғлимнинг Мурод Ражабовдек актёр бўлишини истадим. Қизимни киностудияда дизайнер бўлишини ният қилдим. Лекин ҳар доим ҳам ўйлаган нарсанг бўлавермас экан. Ўғлим қолиб, режиссёр қизимни танлади. Мен яккаю ягона келинман, қизим оиламизда яккаю ягона қиз невара. Мен орқамда турган қайнота-қайнонамдан қандай дакки эшитишимни билсам-да, қизимнинг кинода роль ўйнашига журъат қилдим. ‘Омад’ фильмидан таклиф бўлганида ўйлаб ҳам ўтирмасдан розилик билдирдим, чунки сценарийда қизимнинг феъл-атвори ёзилган эди. Кичик роллардан бошлаб, қандай қилиб кино соҳасига кириб кетганимизни билмай қолдик», — дейди Гулмира Муҳаммедова.Гулмира Муҳаммедованинг айтишича, Шаҳзодани элга танитган «Тундан тонггача» фильми кастинги ҳам осонликча ўтмаган.«Жаҳонгир Аҳмедов яна битта сценарий ёздим, деб бош қаҳрамон ролига таклиф қиляптилар бир пайт қарасам. Қанақа роль у, десам у роль ҳомиладор келинчак роли экан. ‘Йўқ, мен бу ролга рози бўла олмайман’, деб қарши бўлдим. Қайнота-қайнонам бу нарсадан жудаям ранжишидан қаттиқ қўрқдим. Қизим бу ёқда касал эди, иситмалаб ётганди. Бу қўнғироқни эшитганидан сўнг эса бир пасда тирилиб, бир пасда жонланиб қолди. Сценарийни бориб ўқиб кўрсак, менгаям, қизимгаям ёқиб қолди. Доскада расмлари илинган актёрлар жамоасини кўриб, янаям қизиқиш уйғонди. Кастинг кетаётган эди. Кастингда 15 та қиз кўрилаётган экан. Охири 8 киши қолибди. У саккиз нафар қиз ичидан кучли актрисалар видеосинов топшираётган экан. Бироздан сўнг икки нафар қиз қолганини айтишди. Иккала қиздан бири Севинч Мўминова, бири эса Шаҳзода экан. ‘Шаҳзода, аниқ айтаман Севинч Мўминова ютади’, дедим. Чунки унинг қўшиқлари бор, қўшиқларидан соундтрек сифатида фойдаланишади, дедим. Шаҳзоданинг эркаланиб ўйнаб берадиган жойи ёқиб қолди, шекилли, уни танлашди. Кутилмаганда фильмга Шаҳзода тасдиқланди», — дейди Гулмира Муҳаммедова.Мавзуга доир: Шаҳзода Муҳаммедованинг турмуш ўртоғи унинг туғилган кунига янги автомобиль совға қилди (видео)

Manba: Daryo