Қотиллик, ўғрилик ва бошқа даҳшатли сирларни эслашни истамайдиган юлдузлар (фото)

Ўз 29
Ҳамиша омма эътиборида экани боис машҳурларнинг ўз шахсий ҳаёти билан боғлиқ икир-чикирларни яшириш имкони нолга тенг.Лив Тайлер Фото: Harper’s BazaarОтасини Тодд Рунггренн деб ҳисоблаган актриса бир неча йиллар ўтиб Aerosmith гуруҳининг аъзоси Стивен Тайлернинг фарзанди эканини билиб қолган.Рианна Фото: Harper’s BazaarХонанданинг отаси Fenty Entertainment компаниясига асос солиб, қизининг товар белгисини олиб қўйган. Рианна чора кўришга ва судга мурожаат қилишга мажбур бўлган.Вуди Харрельсон Фото: Harper’s BazaarАктёр 70 йилларнинг охирида судьяни ўлдиргани учун бир умрга озодликдан маҳкум қилинган. Қамоқхонада вафот этган Вуди мемуарларида бир неча йиллар давомида ёлланма қотил бўлиб ишлаганини тан олган.Мерайя Кери Фото: Harper’s BazaarБир неча марта енгилтакликда айбланган хонанданинг катта опаси Элисон Керининг яқинда топширган қон таҳлилларида ОИВ инфекцияси борлиги аниқланган.Опра Уинфри Фото: Harper’s BazaarБир неча йил аввал телебошловчи она томондан ўгай опаси борлиги ҳақида хабар топган. Катта миқдорда қарзга ботган онасининг ноиложликдан бундай иш тутишига тўғри келгани маълум бўлган.Шарлиз Терон Фото: Harper’s BazaarАктриса интервьюларидан бирида отаси пистолетни қўлига олиб у ва онасини ўлдирмоқчи бўлганини таъкидлаган. Пистолетни тортиб олиб отасини отиб қўйган онасининг ҳаракатлари суд томонидан ўзини ўзи ҳимоя қилиш деб топилган.София Вергара Фото: Harper’s BazaarСофия акаси ўлдирилганидан кейин 1998 йилда Колумбиядан кўчиб кетган. Укаси эса бундан бир неча йил аввал наркотиклар билан боғлиқ муаммо сабаб Америкадан депорт қилинган.Лейтон Мистер Фото: Harper’s BazaarОта-онасининг наркотик контрабандаси билан ўралашиб қолгани ва қамоққа олингани сабаб Лейтоннинг болалиги бахтли ўтмаган. Онаси Лейтонни дунёга келтирганидан кейин қамоқхонага қайтариб юборилган, Мистерни бувиси катта қилган.Жессика Альба Фото: Harper’s BazaarАктриса ўсмирлик даврида суратга олиш майдончасидан олиб қочилган ва уни қайтариш учун пул талаб қилинган. Пул миқдорининг катталигидан ота-онаси уни қайта кўришдан умидини узган. Аммо ўғрилар ўлдириш фикридан қайтиб, Жессикани машина ичида қолдириб кетган.Мавзуга доир:Бир кам дунё: Бедаво касалликлардан азият чекадиган машҳурлар (фото) Машҳур образларни яратишда ҳаётини хавф остига қўйган актёрлар (фото) Том Круз, Жулия Робертс ва бошқа даҳшатли феъл-атворга эга машҳур Голливуд юлдузлари (фото)

Manba: Daryo