Испанияда паэлья тайёрлашга қодир дунёдаги биринчи робот-қўл яратилди

Ўз 26
Испанияда паэлья — гуруч, денгиз маҳсулотлари, сабзавотлар ва товуқ гўшти қўшиб тайёрланадиган испан миллий таомини тайёрлашга қодир дунёдаги биринчи робот-қўл яратилди. Mimcook ва br5 компаниялари томонидан яратилган «паэльеро»га кўплаб меҳмонхона ва ресторанлар тармоқлари қизиқиш билдирган, деб ёзади Esquire. Кадр: YouTubeРоботдан фойдаланиш учун тайёрлаш дастурини танлаш ва маҳсулотларни унга юклаш керак. Махсус компьютерлаштирилган қўл ёрдамида ишлайдиган робот таомни ўзи тайёрлайди. Ихтирочиларнинг ҳисоблашича, робот-қўл инсон учун оғир бўлган вазифаларни бажаришига ва унинг ижодкорликка диққатини жамлашга ёрдам беради.бр5 асосчиси Энрике Лиллонинг сўзларига кўра, кўп функцияли робот паэльядан бошқа таомларни ҳам тайёрлай олади. Масалан, у картошка қовуриши, грилл билан ишлай олиши, гамбургер учун котлетлар пишириши мумкин.Валенсия аҳолиси Лиллони хафа қилмаслик учун робот-қўл ёрдамида тайёрланган паэльяни «гуручли таом» деб аташмоқда. «Бу барибир қизиқарли, чунки паэлья — бу сиз тайёрлаган таом эмас», — дея қўшимча қилади у.Аввалроқ Guru IoT компанияси уй ҳайвонларига эгаси йўқлигида ёрдам берадиган Peddy роботи, Германияда эса худди инсонлар каби қучоқлашга қодир робот яратилгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир: Австралияда олма теришга қодир робот яратилди (видео)

Manba: Daryo