Голливудча сир: қандай қилиб спорт ва парҳезсиз вазн камайтириш мумкин?

Ўз 36
Чиройли қомат – нафақат доимий машғулотлар ва тўғри овқатланиш, балки дўкон айланиш, ресторанда таом буюртма қилиш каби кичик юмушлар натижаси бўлиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда Голливуднинг юлдузлари шундай деб ўйлайди ҳамда қуйидаги оддий ҳолатлардан ҳам унумли фойдаланади. Фото: PinterestКундалик юмушларКундалик учун кийим танлаш каби оддий ҳодисалар ҳам нафақат ақлни ишлатишга ундайди, балки вазн камайишига ҳам олиб келади. Ушбу вазифани шунчаки зерикмаслик учун эмас, аксинча бу орқали қанча калориядан халос бўлиш ва идеал қоматга яқинлашишни тасаввур қилиш керак.ИшХўш, компьютерда ишлаш зарарлими? Аслида ҳа, аммо бу борада бир қанча истиснолар ҳам мавжуд. Монитор олдида ишлаш ҳам озишга ёрдам беради. Масалан, ҳужжатлари текшириш, сайтларни кузатиш ёки графика ва жадваллар тузиш билан соатига 101 ккал сарфлаш мумкин.ОилаИнсонга, албатта, илк навбатда унинг яқинлари қувонч улашади. Ажойиб кайфият берувчи ҳаётдаги содиқ дўстлар, оила аъзолар ва қадрдонлар фитнесс ўқитувчилари ҳисобланади. Гарчи буни ўзлари билмаса ҳам.Шаҳар ташқарисидаги ҳордиқМасалан, яхши об-ҳавода табиат қўйнида дам олиш жуда фойдали. Тоза ҳаво, кўзни қувонтирадиган ва кайфиятни яхшилайдиган манзара туфайли калориялар сарфланади ва мушакларга куч йиғилади. Шунингдек, боғбонлик ҳам соатига 300 ккал сарфланишига олиб келади ва ўз-ўзидан ортиқча вазн бартараф этилади.СаёҳатАлбатта, бир жойдан иккинчи жойга саёҳат қилиш осон иш эмас. Бунинг учун бир қанча ишларни амалга ошириш лозим: машинага ўтириш, уни бошқариш, манзилга қадар пиёда кириб бориш ва учиш. Натижада яхши кайфият билан биргаликда фаоллик кузатилади. Бу эса инсоннинг ташқи кўринишини янада яхшилайди.Мавзуга доир:Ҳеч қандай сабабсиз озиш: вазн ташлашга олиб келувчи соғлиқдаги 6 муаммо Қандай ичимликлар озишга ёрдам беради? Ишлаймиз ва озамиз. Вазн йўқотиш учун ишда риоя қилиш керак бўлган 4 қоида Озиш жараёнида организм дуч келадиган 5 та хатар

Manba: Daryo