Болливуд юлдузи Саиф Али Хоннинг ҳашамати кошонаси: қироллик оиласидан чиққан актёр қандай уйда яшайди?

52
Катта ва ҳашаматли экани билан машҳур Патауди саройи келиб чиқиши қироллик оиласига бориб тақаладиган Саиф Али Хонга аждодларидан мерос қолиши керак бўлган, аммо актёр оиласига тегишли мазкур уйни ишлаб топган пулларига сотиб олишига тўғри келган. 800 крор (110 миллион доллар)га баҳоланадиган саройга актёр аввалгидан фарқли ўлароқ бугунги кунда бемалол ташриф буюриши мумкин. Интервьюлардан бирида Саиф отасининг ўлимидан кейин сарой ижарага берилгани, кўпчилик ўйлаганидек унга мерос бўлиб қолмаганини маълум қилган. Фото: «Яндекс Дзен»Саифга уйни катта маблағ эвазига харид қилиш таклиф қилинган. Меҳмонхоналар тармоғидан сотиб олинган Патауди бугунги кунда унинг оиласи учун дам олиш маскани саналади. Саифнинг отаси Мансур Али Хон Патаудининг 9-наваби (наваб-Шарқий Ҳиндистондаги ҳукмдорларнинг унвони) ҳамда Ҳиндистоннинг крикет жамоаси капитани бўлган. Ҳукумат князлик унвонларини бекор қилганидан кейин Мансур Али Хон ўз унвонидан воз кечган. Фото: «Яндекс Дзен»Хон сулоласига тегишли мулк меҳмонхона сифатида ижарага олинган. Мансур Neemrana Hotels меҳмонхона тармоқларининг эгалари Френсис Вачсиагар ва Аман Натх билан 17 йиллик ижара шартномасини имзолаган. Фото: «Яндекс Дзен»Саиф сотиб олгунига қадар сарой 2005 йилдан 2014 йилгача The Pataudi Palace Hotel сифатида маълум бўлган. Харидни амалга оширганидан кейин актёр архитектор Даршини Шаҳга интерьерларни қайта таъмирлаш ва аввалгидек ҳашаматдан фарқли равишда қулай кўринишга келтиришни сўраб мурожаат қилган. 150 та хонани ўз ичига оладиган уйда 7 та гардероб, яна шунча ётоқхонадан ташқари, 7 та бильярд хонаси, катта меҳмонхона ва ошхона бор. Фото: «Яндекс Дзен»Патауди саройида Голливуд ва Болливуд фильмлари суратга олинган. Жулия Робертс суратга тушган «Е, сев ва ибодат қил», Амир Хон роль ижро қилган «Қўзғолон», Шоҳрух Хон бош ролни гавдалантирган «Вир ва Зара», Акшай Кҳанна иштирокидаги «Ганди менинг отам» фильмлари шулар жумласидан. Фото: «Яндекс Дзен»Харяна штатининг Гургаон туманида жойлашган мазкур уйда актёрнинг ўғли Таймур Али Хоннинг биринчи туғилган куни нишонланган. Фото: «Яндекс Дзен»Патауди 1900 йилларнинг бошида архитектор Тор Рассел томонидан қурилган бўлиб, бунда унга австриялик архитектор Карл Мольт фон Хайнс ёрдам берган. Патауди эндиликда тунаш мумкин бўлган тарихий меҳмонхона эмаслигига қарамай, унда ҳашамат ва қироллик оиласига хос ўзига хосликни ҳали ҳамон ҳис қилиш мумкин. Фото: «Яндекс Дзен»Саиф Али Хон қўллаб-қувватлайдиган House of Pataudi бренди эски мебеллар турини тақдим қилиш учун Flipkart онлайн дўкони билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Саиф мазкур саройда оиласи билан қиш мавсуми ва байрам кунлари вақт ўтказади.Мавзуга доир:Фото: Болливуд юлдузлари қандай уйда яшайди? Болливуд юлдузларининг фильмларни суратга олишда фойдаланилган ҳашаматли уйлари (фото) Болливуддаги энг машҳур шахсларни жамлаган Баччанлар оиласи қандай уйда яшайди? (фото) Уй-музей, шахсий самолёт, қимматбаҳо машиналар: Болливуд қироли Шохруҳ Хон қандай яшайди? (фото)

Manba: Daryo