Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 442 кишида касаллик аниқланди

Ўз 51
Ўзбекистонда 30 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 442 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Бундан аввалги антирекорд 29 апрель куни қайд этилган, ўшанда 402 кишида COVID-19 тасдиқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 91 250 нафарга етди.Янги касалланиш ҳолатларининг7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 6 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 53 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 60 нафари Тошкент вилоятида, 259 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 12 нафар, Бухорода 9 нафар, Жиззахда 2 нафар, Самарқандда 31 нафар, Сурхондарёда 4 нафар, Фарғонада 6 нафар, Тошкент вилоятида 47 нафар, Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87 313 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 650 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3287 нафар бемор даволаняпти.Аввалроқ Ўзбекистондаги яна 3 та ОТМда ўқув жараёнлари онлайн шаклга ўтказилгани, Тошкентда 101 ёшли отахон коронавирусдан соғайиб чиққани, мамлакатда коронавирусга қарши эмланганлар сони 700 минг кишидан ошгани тўғрисида хабар берилганди.

Manba: Daryo