Ҳадича Қурбонова эрининг вафотидан сўнг унинг биринчи аёли ва фарзандлари билан муносабатлари яхшиланганини маълум қилди (видео)

Ўз 54
Хонанда Ҳадича Қурбонова «Shoh Lomak» YouTube каналига берган интервьюсида турмуш ўртоғи коронавирусдан вафот этгач, унинг биринчи аёли ва қизлари билан яқин муносабатда эканлиги ҳақида сўзлаб берди. Фото: Instagram / @hadicha_singer«Турмуш ўртоғимнинг биринчи оиласи эмасман, лекин нечанчиси эканлигимни ҳам айтмайман. Асосийси, бу тақдир. Эркак киши учун бир нечта оила қуриш динда ҳам бор. Бу билан мен ҳамма нечтадир хотин олсин, демайман, бу тақдир. Тақдиримга шундай инсон битилган экан, бундан асло хафа эмасман. Турмушга чиқаётганимда оилам томондан кўп қаршиликлар бўлган. Лекин турмуш ўртоғимга бўлган ишонч уларга турмушга чиқишимга туртки бўлган. Улар билан орамиз 18 ёш, яхши жойда ишлардилар. Кўпчилик пули учун турмушга чиққан, деб ўйларди. Лекин мен у инсонга адам раҳматлига жуда ўхшагани учун турмушга чиққанман. Улар менга мен хоҳлаган эътибор ва меҳрни бера олганлар», — дейди Ҳадича Қурбонова.«Турмуш ўртоғимнинг қизлари билан, биринчи аёллари билан олдин ҳам ёмон бўлмаганмиз-ку, лекин турмуш ўртоғим оламдан ўтганларидан кейин бир-биримизга кераклигимиз, бир-биримиздан узила олмаслигимизни англаб етдик. Яхшимиз, олдин ҳам уруш ёки жанжал бўлмаган. Уларни доимо ҳурмат қилганман ҳамда уларни доимо биринчи ўринга қўйганман. Ҳали ҳам шундай. Қизлари билан жуда ҳам яқинман. Юрагимда баъзида айтолмаган гапларимни уларга айтаман. Вақти келса, биринчи аёллари билан гаплашиб, дардлашиб оламиз. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз кераклигини билардик. Уларнинг ёши мендан катта бўлгани учун баъзида маслаҳат оламан, айрим ҳолларда улар мен билан маслаҳатлашадилар», — дейди Ҳадича Қурбонова марҳум турмуш ўртоғининг биринчи оиласи билан муносабатлари ҳақида гапираркан.Мавзуга доир: «Ҳали ҳам ишонгим келмайди». Хонанда Ҳадича Қурбонова эри коронавирусдан вафот этганини маълум қилди (видео) Феруза Каримова ўзидан 12 ёш катта продюсерига турмушга чиққанида турли туҳматлар гирдобида қолгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Manba: Daryo