Япониянинг The World Is Yours бренди шарқона нақшлар туширилган кроссовкаларини тақдим этди

Ўз 26
Япония бренди икки хил — кул ранг ва қора рангли Dac Japonica кроссовкаларини тақдим этди. Иккала модель ҳам яшил пошна ва контраст охирчўпга эга, деб хабар беради «Afisha.uz». Фото: «Afisha.uz»Пейсли нақши (қалампирнусха) — томчисимон шаклга эга декоратив орнамент оёқ кийим безагига айланган. У «бут» деб аталувчи такрорий элементлардан иборат. Форсчадан у «бутазор» ёки «барглар уюми» дея таржима қилинади. Фото: «Afisha.uz»Модель текстик юқори ва думалоқ тумшуқ қисмга эга. Оёқ кийим жамланмаси тоут-сумка билан етказиб берилади. Фото: «Afisha.uz»The World Is Yours брендининг Dac Japonica кроссовкаларини HBX сайти орқали 493 долларга харид қилиш мумкин. Фото: «Afisha.uz»Аввалроқ рэпер Томми Кеш ва Adidas Оriginals узунлиги 1 метрни ташкил қиладиган кроссовка моделини намойиш этилгани, Японияда педикюр қилинган оёқ кўринишидаги ботинкалар ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.Мавзуга доир:Yeezy’нинг биринчи кроссовкаси аукцион орқали тарихдаги энг юқори нархда сотилди Reebok ва Maison Margiela оптик иллюзия эффектига эга кроссовкаларни тақдим этди Чўнтакли кроссовкалар қандай кўринишга эга ва улар нима учун керак?

Manba: Daryo