Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директорини қабул қилди

Ўз 33
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни мамлакатда бўлиб турган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Фото: Президент матбуот хизматиУчрашувда Ўзбекистон билан ДИИҲБ ўртасидаги конструктив мулоқот ва самарали шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.Давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорлик ривожида кейинги йилларда жиддий олдинга силжишга эришилганини мамнуният билан қайд этди. Бюронинг кенг кўламли миссияси илк бор мамлакатимиздаги Президент ва парламент сайловларини кузатишда иштирок этди.ДИИҲБнинг тавсияларини имплементация қилишда, шу жумладан Ўзбекистон Сайлов кодексини қабул қилиш ва такомиллаштириш доирасида муваффақиятли ҳамкорлик олиб борилгани таъкидланди. Фото: Президент матбуот хизматиБюро экспертлари Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга жалб этилган эди.Ўзбекистон ДИИҲБ билан, энг аввало, инсон ҳуқуқлари, сўз, дин ва эътиқод эркинлиги, гендер тенглик, ёшларни қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, амалга оширилаётган демократик янгиланишларнинг ҳуқуқий базасини илғор халқаро амалиёт асосида мустаҳкамлаш борасида узоқ муддатли ва самарали шерикликни давом эттиришдан манфаатдор экани таъкидланди.Бундан ташқари, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган муҳим тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича биргаликда ишлаш мақсадида май ойида бюронинг баҳолаш миссияси Ўзбекистонга келади. Фото: Президент матбуот хизматиЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи самимий қабул ҳамда очиқ ва мазмунли суҳбат учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.Директор мамлакатдаги барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлаб, бюро уларни муваффақиятли амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан Қирғизистон—Тожикистон чегарасидаги вазиятни тез фурсатда ҳал этишни муҳокама қилгани, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов «Туркманбоши руҳи» мажмуасига ташриф буюргани ҳамда Шавкат Мирзиёев иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo