Оналик бахти сабаб омадли карьерасидан воз кечган 5 машҳур аёл

Ўз 38
Чақалоқ дунёга келгач, ҳаёт бутунлай ўзгаради. Бу фикримизни фарзандларини тарбиялаш учун муваффақият келтирувчи роллардан ҳам, тонггача давом этадиган зиёфатлардан ҳам воз кечган машҳур оналар тасдиқлайди.Кети Холмс Фото: Cosmopolitan2006 йилда «Доусон кўрфази» телесериалининг ёш актрисаси Кети Холмс Том Круздан Сури исмли қизалоқни дунёга келтирди ва ўша йилнинг ноябрь ойида Крузга турмушга чиқди. «Фарзандимиз туғилгач, мен ўзимдаги жуда кўп нарсани ўзгартирдим. Оналик бахти аёл учун энг катта совғадир», — дейди Холмс интервьюларининг бирида. Аммо олти йиллик никоҳдан кейин Кети ажрашиш учун ариза берди — оиладаги келишмовчиликнинг сабаби Том Крузнинг саентологияга муккасидан кетиши эди. Судда боланинг ягона васийси бўлиш ва йилига 400 минг доллар алимент тўлатишга эришган Кети Холмс ўз карьерасини иккинчи даражага суриб қўйди ва бўш вақтини қизига бағишлади. Ҳозирда унинг қизи 15 ёшни қаршилаган.Дрю Берримор Фото: CosmopolitanКичкинтой Дрю жуда эрта улғайган. У 9 ёшида сигарета чеккан, 11 ёшида эса ичишни бошлаган. 12 ёшида бўлажак юлдуз биринчи маротаба марихуана, бир йилдан сўнг эса кокаин татиб кўрган. Ҳозир муваффақиятли актриса ва ғамхўр она Дрю Берримор ҳақида гаплашаётганимизга ишониш қийин. Фарзандлари туғилгандан сўнг Дрю нафақат ёшликдаги одатларини, балки фильмларда суратга тушишдан ҳам воз кечган. «Мен фильм ва телешоулардаги кўплаб роллардан воз кечганман ва қачон кино оламига қайтишимни билмайман. Энди менинг ҳаётим болаларим ва турмуш ўртоғимга тегишли. Бундан ташқари, Flower косметика брендим ва Flower Films продюсерлик марказимни ривпожлантириш учун ҳаракатдаман. Менинг борлиғим болаларим атрофида айланади, мен янги рол учун қизларим тарбиясидан воз кечишга тайёр эмасман», — дея тан олган юлдуз 2016 йилдаги интервьюсида.Женнифер Гарнер Фото: CosmopolitanГарнер актёр ва режиссёр Бен Аффлек учун идеал рафиқага айланди: 10 йилдан ортиқ вақт давомида у уй ишлари ва уч фарзанди — икки қизи ва ўғлини тарбиялаш билан шуғулланди. Шу сабабли ҳам Бен режиссёрлик ва продюсерлик фаолиятида янги ютуқларига эришди. Кўп болали она бўлган Женн вақти-вақти билан кўп меҳнат талаб қилмайдиган лойиҳаларда иштирок этди. Масалан, у «Севишганлар куни» ёки «Александр ва даҳшатли, қўрқинчли, жуда ёмон кун» комедияларида рол ўйнади. Аммо эр-хотин доим оилани ишга аралаштирмаслик учун биргаликда ишлашдан қатъиян бош тортади.Никол Ричи Фото: CosmopolitanБир пайтлар рок-мусиқачи бўлган Никол Ричи ҳар қандай йигитни рақсга тушириши мумкин эди. Аммо Good Charlotte рок гуруҳи солисти Жоэл Мадден билан учрашгандан кейин Николнинг ҳаёти ўзгариб кетди. Никол эри билан биргаликда ҳомиладор оналар ва муҳтож болаларга ёрдам кўрсатадиган хайрия фондини ташкил этди. Шунингдек, Никол Ричи ўзининг заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган House of Harlow 1960 ва Winter Kate либослар тармоғини ишга туширди, унга қизи Ҳарлоунинг номини берди. Ҳозирда Никол қизи ва ўғли ҳамда ҳомиладорлик унинг барча яхши томонларини очиб берганини тан олади: у энергия ва ижодий ғоялар билан тўлиб-тошган.Анжелина Жоли Фото: Cosmopolitan20 йил олдин ёш Жоли бўйнига турмуш ўртоғи — актёр Билли Боб Торнтоннинг қони солинган шиша идишча тақиб юрадиган, ҳар ой янги татуировка қилдирадиган қиз эди. Ҳатто актриса гиёҳвандликка муккасидан кетган. Анжелина гиёҳванд модда истеъмол қилган, шунингдек, кокаин, экстазидан фойдаланган. «Мен оғир, қоронғи кунларни бошдан кечирдим, аммо ундан тирик ва соғлом чиқдим. Мен ёш ўлиб кетганим йўқ ва бу ҳақиқий мўъжиза. Мен жуда омадлиман», — дейди у. Жоли бугунги кунда меҳрибон аёл, олти фарзанднинг онаси ва БМТнинг қочқинларга кўмак кўрсатиш бўйича элчиси. 2015 йилда Жоли ўзини бутунлай оиласига бағишлаши учун кинони тарк этмоқчи эканлигини эълон қилди. «Карьера менинг ҳаётимдаги энг муҳим нарса эмас, — дейди Анжелина. — У менга ўзимни англашимга ёрдам берди, аммо мен учун бу давр тугади». Шундан сўнг актриса ҳақиқатан фильмларда рол ижро этишни тўхтатди. Унинг суратга тушган сўнгги фильми «Малифисиэнта» бўлди.Мавзуга доир: Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашиши карьерасига қандай таъсир қилганини сўзлаб берди Анжелина Жоли, Шарлиз Терон ва асраб олган фарзандларини катта қилаётган бошқа юлдузлар (фото) «Чарчадим, кетаман». Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда Даун синдромидан азият чекадиган испаниялик қиз истеъдод ва меҳнат ортидан муваффақиятга эришиш мумкинлигини исботлади (фото)

Manba: Daryo