Ҳиндистонлик Рапунсел сочларни тез ўстириш сирлари билан бўлишди (видео)

21
Прачига аждодлариники каби сочлар насиб этмади, унинг сочлари болалигиданоқ қалин бўлмаган ва жуда секин ўсган. Шундан сўнг қиз қадимий халқ рецептларини ўрганишни ва ўзида синаб кўришни бошлаган. Натижада улардан кутилмаган мўъжиза яратган. Фото; CosmopolitanОддий ва табиий ингредиентлар аралашмаси соч ўсишини 30-40 фоизга тезлаштириши мумкинми?Прачининг ўзи қадимий рецепт унга чинакам соч ўсишига ёрдам берганини тан олади. Кўпчилик бунга ишонмаслиги мумкин ва қизнинг аслида сочлари узун бўлган деган фикрни ҳам билдиради. Аммо Прачи ўз саҳифасига сочлари аввал қандай бўлгани акс этган видео ҳамда суратларни юклаб боради. Шунингдек, Прачи обуначиларига ўзи фойдаланган рецептни тавсия этади ва натижа билан бўлишишни сўрайди. Таъсир эса кутилмаган даражада эди, мазкур рецепт жуда яхши натижаларни намоён қилгани ҳақида фикрлар пайдо бўлган.«Мен унинг бирор сўзига ишонмадим, уни ошкор қилиш учун рецептдан фойдаландим, икки ой ичида эса сочим 10 сантиметрга ўсди. Сени ёлғончи деб ўйлаганим учун кечир, Прачи», − дейди фойдаланувчилардан бири.«Уч ой аввал сочларим елкамга ҳам етмас эди. Прачи маслаҳат берган ниқобдан ҳафтасига икки марта фойдаландим. Энди эса сочларим узун. Қадимги рецептлар ҳеч қачон барбод бўлмайди», − дейди Рапунселнинг яна бир мухлисаси.Ушбу натижага эришиш учун кокос мойи, канакунжут ёғи, E витамини капсулалари, алоэ вера экстракти керак бўлади. Агар алоэ япроғи бўлса, унинг ярми кесилиб, ичидаги гўштли қисми ажратиб олинади ва пўстлоғи ташлаб юборилади. Махсус экстрактдан фойдаланилса, ундан бир чой қошиқ етарли. Алоэ бош терисига суртилади. У тозаловчи таъсирга эга бўлиб, метаболик жараённи тезлаштиради ва соч илдизларига қон қуйилишини рағбатлантиради. Алоэ таъсирида тозаланган тери нафас олиш имконини беради.Иккинчи босқичда эса кунжут ёғи бир ошиқ кокос мойи билан аралаштирилади. E витамини капсулалари ҳам ёғга қуйилади. Ёғ буғ устида бироз иситилади ва қўл билан текширилиб кўрилади. Сўнгра массаж ёрдамида илитилган ёғ бош терисига суртилади. Соч илдизлари ёғли аралашмага яхшилаб тўйингандан сўнг, соч маҳкам қилиб ўриб олинади. Ушбу ниқобдан кечаси фойдаланиш ва 6 соат давомида ушлаб туриш тавсия этилади. Шунингдек, пахта матосидан бошга рўмол ўраб, ухлаш мумкин. Кейин сочни одатдагича шампунь билан ювиш керак. Агар ушбу ниқоб ҳафтасига 2-3 маротаба бажарилса, дастлабки натижалар бир ой ичида сезилади.Мавзуга доир:Зайтун ёғидан авокадогача: моделлар юз терисини қандай парвариш қилади? (фото) Сочлари соғлом ва сержило бўлишини истаганлар учун 7 та оддий тавсия Таниқли визажист аёллар соч ва юз парвариши борасида йўл қўйиладиган хатоларни санаб ўтди

Manba: Daryo