Буюк Британияда 10 қаватли бинолар ўртасига шаффоф бассейн ўрнатилди

Ўз 20
Лондонда 35 метрли уйлар орасига шаффоф акрил бассейн ўрнатилди, деб хабар беради «Korrespondent.net». Фото: Facebook / BallymoregroupКонструкциянинг сув билан бирга оғирлиги 400 тоннадан ошади, бассейн деворларининг қалинлиги айрим жойларида 300 миллиметрга етади.Sky Pool номини олган бассейн Nine Elms турар жой биносининг 10-қаватлари орасига жойлаштирилган. «Муаллақ» бассейннинг чуқурлиги 3 метр, эни 25 метрни ташкил этади. Унда бир нечта ёритиш тизими ҳам мавжуд. Фото: Facebook / BallymoregroupТаъкидланишича, бассейнга фақатгина ушбу кичик туманда истиқомат қилувчилар ташриф буюриши мумкин. Бинодаги квартираларнинг нархи камида 1,5 миллион доллардан бошланади.Embassy Gardens EcoWorld Ballymore экологик лойиҳасига кирувчи Sky Pool шу каби бассейнлар орасидаги энг йирик конструкцияга айланган. Конструкция Американинг Колорадо штатида қурилган. Фото: Facebook / Ballymoregroup Фото: Facebook / BallymoregroupБассейн турар жой биносининг аҳолисига 19 май куни бўлиб ўтадиган концерт доирасида тақдим этилади.Мавзуга доир: Хитойда «горизонтал осмонўпар бино» қуриб битказилди (фото)

Manba: Daryo