Ҳеч қандай сабабсиз озиш: вазн ташлашга олиб келувчи соғлиқдаги 6 муаммо

Ўз 51
Инсоннинг вазни доим ҳам бир хил оғирликда бўлавермайди. Баъзида ортиши ёки камайиши ҳам мумкин. Аммо 6 ой мобайнида ҳеч қандай сабабсиз вазннинг 5 фоизи йўқолган бўлса, демак, соғлиқда эътиборсиз қолаётган муаммолар мавжуд. Фото: PinterestГипертиреозУшбу ҳолатда қалқонсимон без ҳаддан ташқари кўп фаол гормонларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу нафақат вазн йўқотиш, балки юрак уриш тезлигининг ошиши, ухлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Бу вазиятда зудлик билан эндокринологга мурожаат қилиш зарур.Селиакия (глютенга аллергия)Ушбу аутоиммун касалликда организм глютен моддасини ҳазм қила олмайди ва бу ингичка ичак деворларини безовта қилади. У кўнгил айниши ва диарея билан биргаликда кузатилади. Баъзида ушбу касалликни оддий заҳарланишдан фарқлаш қийин. Аммо аломатлар давом этса, гастроэнтерологга ташриф буюриш лозим.ДепрессияИштаҳа депрессия таъсирида йўқолиши ҳам мумкин. У кўпинча, ёмон кайфият, қарор қабул қила олмаслик ва уйқу билан боғлиқ муаммолар билан бирга кузатилади ва бу психотерапевт кўригидан ўтишга арзийди.ПанкреатитМаълумки, ошқозон ости бези овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган моддалар ишлаб чиқаради. Агар унинг ишлашида муаммолар бўлса, жуда кўп вазн йўқотиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шунингдек, ошқозон оғриғи, ёғли овқатларни ҳазм қилишда муаммолар туфайли гастроэнтерологга мурожаат қилиш мумкин.Қандли диабетМаълумки, касаллик биринчи навбатда вазн камайишига олиб келади. Чунки тана глюкозани ҳазм қила олмайди ва уни пешоб орқали чиқариб юборади. Натижада беморда ҳамиша чанқоқ ҳисси пайдо бўлади. Бунинг учун қонда қанд миқдорини текширтириш тавсия этилади.Ревматоид артритИммунитет тизими янглиш равишда соғлом тўқималарга ҳужум қилиши натижасида иштаҳа йўқолади ва вазн камаяди. Бундай ҳолатда терапевт билан маслаҳатлашиш керак.Мавзуга доир:Кутилмаган тарзда руҳиятга таъсир қиладиган маҳсулотлар Ошқозон-ичак тизими учун зарарли 6 маҳсулот Қандай ичимликлар озишга ёрдам беради? Ишлаймиз ва озамиз. Вазн йўқотиш учун ишда риоя қилиш керак бўлган 4 қоида Озиш жараёнида организм дуч келадиган 5 та хатар

Manba: Daryo