Ёзда коронавирус билан касалланмаслик учун нималарни билиш керак?

Ўз 40
Коронавирус билан бир марта зарарланган одам бошқа касалланмайман деб эҳтиёт чораларига риоя қилмай қўйиши хато. Фасл, ҳарорат, умуман ҳар қандай вазиятда ҳам бефарқ бўлмаслик керак. Фото: FreepikБиологик фаол қўшимчалар: факт ва ёлғон маълумотларТурли қўшимчалар қабул қилиш вирусдан зарарланишдан сақлайди, деб ўйласангиз янглишасиз. Витаминлар, микро ва макроэлементларнинг дарҳақиқат саломат бўлишга ҳиссаси катта. D, С, E, A, B9, B12, B5, B6 витаминлари, фоли кислотаси, темир, рух ва бошқалар иммун тизими учун муҳим саналади. Аммо ҳамма витаминларни харид қилиб, уларни қабул қилиш иммун тизими инфекциялар, хусусан, коронавирусга қарши мустаҳкам бўлишини билдирмайди. Қўшимча БФҚларнинг назоратсиз қабул қилиниши хавфли бўлиши мумкин. Масалан, витамин меъёрдан ошиб кетса, шиш, ошқозоности бези фаолиятининг ишдан чиқишига олиб келади. D витаминининг меъёрдан ортиғи эса организмга токсик таъсир кўрсатиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам шифокор кўрсатмасига биноан, таҳлиллардан кейингина қабул қилиш керак. Бугунги кунда COVID-19 профилактикаси ва даволаш учун тавсия қилинадиган витаминларни қабул қилиш бўйича расмий тавсиялар мавжуд эмас.Қуёш ва 25 даражадан баланд ҳарорат вирус билан зарарланишга тўсиқ бўла оладими?Ультрабинафша нурлари зарарланган юзалардаги вирусни йўқ қилгани билан қуйидагича ўйлаш хато:қуёшли кунда барча юзалар заразсиз; ҳаво томчи йўли билан зарарланиш мумкин эмас; касал ёки симптомсиз ташувчи билан контактда бўлганда зарарланмайди. Касал билан контактда бўлганда, гигиена қоидаларига риоя этмаганда ва жамоат жойида ниқоб тақмаганда ҳатто ҳаддан ортиқ қуёшли кунда ҳам вирус билан зарарланиш мумкин. Шу сабаб ҳам қўлларни совунлаб ювиб юриш, оғиз, бурун ва кўзга тегинмаслик керак. Одамлар кўп жойдан узоқда юриш ва эҳтиёт чораларига риоя қилиш керак.COVID-19 сузиш вақтида юқмайдиДенгиз ва океанларда, шунингдек, ҳовузларда қўрқмасдан чўмилиш мумкин. Аммо шунга қарамай одамлар билан масофа сақлаш керак.Чивин ва уй пашшалари COVID-19 ташимайдиПашша ва чивинлар коронавирус ташиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аммо бу истеъмол маҳсулотларини пашшалар тегинишидан сақлаш керакмаслигини билдирмайди. Пашшалар турли ичак инфекциялари, шунингдек, гельминтлар личинкаси (қурти)ни ташиши мумкин.Ультрабинафша нурларини қўлларни дезинфекциялаш сифатида фойдалангандан фойда йўқ. Коронавирусни йўқ қилиш учун қўлларни қуёш нурларига тутиш уларни куйдиришдан бошқа ёрдам бермайди. Ҳар сафар қўлларни ювгандан кейин крем суртишни унутманг. Крем таркибида терининг ҳимоя қатламини тиклайдиган моддалар бўлса, яна яхши.Мавзуга доир:Иштаҳа йўқолиши, бўғимларда оғриқ ва хавфли ўпка касаллигининг 6 та белгиси Қулоқ шанғиллаши: Коронавируснинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган симптоми маълум бўлди Нафас олишга қийналяпсиз, тез ёрдам эса кечикмоқда. Нима қилиш керак?

Manba: Daryo