Музлаган шарбат ва болани машинада сайр қилдириш: кўп болали оналар учун ажойиб лайфхаклар

Ўз 43
Оналар барчасига улгуриши керак. Кетчуп томган футболкани тозалаш учун аввал уни қуёш нурида қуритиб, сўнгра ювилса, сариқ доғлардан асар ҳам қолмайди. Сутни қандай қилиб узоқ муддат сақлаш ва болани машинада сайр қилдиришда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида қуйидаги тавсиялар, албатта, қўл келади. Фото: «Домашний очаг»Иш, бола ва рўзғор — британиялик оналар буларни бажаришда ёрдам берадиган лайфхаклар билан бўлишди.Уйда доимо макарон пастаси, тухум ва соус бўлишига аҳамият бериш керак. Шундагина нонушта ва тушлик учун тезпишар таом тайёрлаш мумкин. Агар бола учун олиб кетиладиган овқатлар бўлса, доимо иккитадан идиш олишни ёдда сақлаш лозим. Биринчи идиш ювишга қўйилганда, иккинчисидан бемалол фойдаланиш мумкин. Агар бола билан узоқ сафарга чиқиш керак бўлса, шарбатни музлаткичга қўйиш керак. Сўнгра йўлга чиққач, шарбат ҳаво ҳароратида эрийди ва болага уни манзилга яқинлашгач ичириш мумкин. Икки кунлик сафарга отланишдан аввал сутнинг сифати ёмонлашмаслиги учун уни муз қолипига қуйиб, музлаткичга қўйиш тавсия этилади. Уйга қайтгач, уларнинг бўлагини қаҳва ёки какаога солиб, ичиш мумкин. Ҳар қандай салат учун масаллиқларни тўғраб, махсус идишларга солиб қўйиш лозим. Сўнгра улар музлаткичда қолдирилади. Эрта тонгда эса уларга шунчаки майонез ёки йогурт солиб аралаштириш кифоя. Таом учун музлатилган масаллиқларга пул сарфлаш тавсия этилмайди. Британиялик эркаклардан бири ҳаттоки пиёзни ҳам йиғламаслик учун тўғралганини сотиб олади. Бу билан тежамкорликка эришиб бўлмайди. Боланинг ювиладиган кийимлари учун алоҳида қути бўлиши керак. Кир ювиш жараёнида уларни ажратиш узоқ вақтни олмайди. Кир ювиш машинаси учун алоҳида қопча сотиб олиш керак. Сўнгра уларда пайпоқ ва бошқа кичик кийимларни ювиш мумкин. Шунда уларни катта кийимлар ичидан излашга ҳожат қолмайди. Шунингдек, адёлнинг қайси тарафи бош ва оёқ қисмини фарқлаш қийин бўлса, унга махсус белги қўйиш мумкин. Масалан, рангли иплар ёрдамида. Мавзуга доир:Ҳар бир аёлнинг машинасида бўлиши керак бўлган буюмлар Кола, отвёртка, сода: автомобиль эгаларининг корига ярайдиган фойдали тавсиялар Пиёз, саримсоқ ва балиқ ҳидини бартараф этишнинг 10 усули Ташлашга ошиқманг: Майонез, кетчуп ва бошқа маҳсулот «қолдиқ»ларидан қандай фойдаланса бўлади?

Manba: Daryo