Араб хурмосининг фойдали жиҳатлари ҳақида 8 та илмий факт

Ўз 46
Пишган хурмо мевалари навига қараб сариқ-қизилдан тўқ жигарранггача фарқ қилади. Мазкур мевалар кўпинча қуруқ мева сифатида сотилади. Хурмоларнинг қуритилганлигини уларнинг ташқи кўринишига қараб аниқлаш мумкин. Пўсти қанчалик силлиқ бўлса, мева шунчалик янги бўлади. Фото: Getty ImagesХурмо нима учун фойдали?100 грамм мева таркибида қуйидаги моддалар мавжуд:277 ккал; клетчатка — 7 г; оқсил — 2 г; углеводлар — 75 г. Витамин миқдори (кунлик қиймат фоиз ҳисобида):K витамини — 5 фоиз; B6 витамини — 12 фоиз; C витамини — 1 фоиз; марганец — 15 фоиз; калий — 20 фоиз; магний — 14 фоиз; мис — 18 фоиз; темир — 5 фоиз. Мавзуга доир: Араб хурмоси истеъмол қилинганда танада қандай ўзгариш юз беради?Хурмо антиоксидантларга бой меваХурмо таркибидаги антиоксидантлар кўплаб касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Улар ҳужайраларни зарарли оксидланиш реакцияларини келтириб чиқарадиган эркин радикаллардан ҳимоя қилади. Мева таркибида антиоксидантларнинг миқдори шу каби бошқа маҳсулотлар — олхўри ва анжирга қараганда жуда кўп. Хурмо мевалари яллиғланишни камайтирадиган флавоноидлар ва фенолик кислотага ҳамда юрак учун фойдали каротеноидларга бой. Фото: Getty ImagesМева таркибида кўплаб клетчатка мавжудТадқиқотларга кўра, кунига еттита хурмо истеъмол қилганларда овқат ҳазм қилиш жараёни сезиларли даражада яхшиланади. Таркибидаги клетчатка эса қондаги шакар миқдорининг кескин кўтарилишининг олдини олади.Хурмо мия фаолиятини яхшилайдиМазкур мева қондаги интерлейкин 6 (ИЛ-6) сингари яллиғланиш ҳолатларини камайтириши тасдиқланган. Ушбу модда нейродегенератив касалликларни, шу жумладан, Альцгеймер касаллигини қўзғатиши мумкин. Бундан ташқари, хурмо мияда бляшка келтириб чиқарадиган бета-амилоид оқсилларининг фаоллигини пасайтиради. Улар мияда тўпланиб қолса, ҳужайралар орасидаги алоқа бузилади.Хурмо — табиий ширинликМева таркибида жуда кўп фруктоза бор, шунинг учун у шакар ўрнини бемалол боса олади. Хурмо ва сувни блендерда аралаштириб, паста ҳам тайёрлаш мумкин. Клетчатка ва озиқавий моддаларга бой бўлгани учун мева таркибида жуда кўп калория мавжуд, шу сабабли меъёрида истеъмол қилган маъқул.Мавзуга доир: Нима учун араб хурмосини ширинлик ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинади?Мева суякларнинг мустаҳкам бўлишига ёрдам берадиХурмо таркибида магний, калий ва кальций каби бир қанча фойдали минераллар мавжуд. Ушбу моддалар суяк тўқималари касалликларини, шу жумладан, остеопорознинг олдини олади. Фото: Getty ImagesХурмо инфекция юқишнинг олдини оладиБугунги кунда деярли барча инфекциялар антибиотиклар ёрдамида даволанади. Бу қиммат усул бўлиб, бир қатор қўшимча таъсирлари ҳам бор. Антибиотикларни табиий маҳсулотлар билан алмаштириш ақлли қарор бўлиши мумкин. Хурмо уруғи ва баргларидан тайёрланган экстракт кўплаб зарарли бактерияларга фаол қаршилик кўрсатиши аниқланган.Мавзуга доир: Ифторликда нега айнан хурмо билан оғиз очилади?Мева табиий йўл билан туғишга ёрдам берадиЎтказилган тадқиқотда туғишдан тўрт ҳафта олдин кунига олтита хурмо истеъмол қилган 69 нафар аёл иштирок этди. Рационида ушбу мевалар мавжуд бўлмаганлар билан таққослаганда, тажриба иштирокчиларининг табиий равишда туғиш эҳтимоли 20 фоизга кўпроқ эканлиги аниқланди. Ҳомиладорликнинг сўнгги триместрида хурмо истеъмол қилиш бачадон бўйнининг кенгайишига ёрдам беради ва сунъий туғруқ эҳтимолини камайтиради.Мевани рационга бемалол қўшиш мумкинУзоқ вақт тайёрлаш ва қўшимча ингредиентларни талаб қиладиган кўплаб маҳсулотлардан фарқли ўлароқ, хурмо тайёр фойдали егуликдир. Бундан ташқари ёнғоқ ва пистага қўшиб, десерт тайёрлаш мумкин. Ширин мевалардан соус ва сироп ҳам тайёрланади. Юқори калорияга эга мевалар спорт билан шуғулланиш олдидан қувватни оширувчи ажойиб таом ҳисобланади.Мавзуга доир: Десерт учун хурмоли чиа-пудинг тайёрлаб кўринг Фото: Getty ImagesАммо...Барча фойдали жиҳатларига қарамай, баъзи ҳолларда хурмо истеъмолини камайтирган маъқул. Шифокорлар уларни ичаклар фаолиятида бузилиш аниқланган одамларга тавсия этмайди. Хурмо фруктоза манбайи бўлганлиги сабабли қоринни шишириб, ошқозонни безовта қилиши мумкин. Кўплаб маҳсулотлар сингари хурмо аллергияси борлар учун хавфли бўлиши мумкин, шунинг учун уни ейишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг ёки мевадан кам миқдорда еб кўринг. Меваларда сорбитол мавжуд бўлиб, у диарея келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун, агар ичаклар билан боғлиқ муаммо бўлса, хурмо истеъмолини камайтирган маъқул.Мавзуга доир:Диетологлар ҳар куни ейишни тавсия қиладиган 12 маҳсулот Табиий антидепрессантлар: стрессни енгишга ёрдам берувчи маҳсулотлар Қуритилган меваларнинг фойда ва зарарли томонлари Мавсум туҳфаси: хурмонинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари

Manba: Daryo