Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 399 кишида касаллик аниқланди

Ўз 42
Ўзбекистонда 23 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 399 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Бундан аввалги антирекорд 21 апрель куни қайд этилган, ўшанда 384 кишида COVID-19 тасдиқланган.Янги касалланиш ҳолатларининг5 нафари Қорақалпоғистонда, 4 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Бухоро вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 54 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 83 нафари Тошкент вилоятида, 217 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалингани расман тасдиқланган шахслар сони 88 679 нафарга етган. Ўтган бир сутка ичида Қорақалпоғистонда 1 нафар, Бухорода 7 нафар, Жиззахда 15 нафар, Қашқадарёда 2 нафар, Наманганда 6 нафар, Самарқандда 41 нафар, Сирдарёда 6 нафар, Сурхондарёда 6 нафар, Фарғонада 1 нафар, Хоразмда 6 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85 536 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 642 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2501 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.Мавзуга доир: Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 18 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмландиАввалроқ Фарғона вилоятидаги 4 та мактаб коронавирусга чалиниш ҳолати аниқлангани сабаб онлайн ўқишга ўтгани, ЎзЖОКУда дарслар ўқув йили охиригача онлайн шаклда давом эттирилиши, Самарқанддаги 4 та МТТ тарбияланувчилари ва тарбиячиларида коронавирус касаллиги аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Manba: Daryo