Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 384 кишида касаллик аниқланди

Ўз 53
Ўзбекистонда 21 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 384 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Бундан аввалги антирекорд 18 апрель куни қайд этилган, ўшанда 342 кишида COVID-19 тасдиқланган.Янги касалланиш ҳолатларининг12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 73 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 54 нафари Тошкент вилоятида, 207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган расман тасдиқланган шахслар сони 87 935 нафарга етган. Улардан 290 нафари (Қорақалпоғистонда 1 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Жиззахда 12 нафар, Самарқандда 54 нафар, Сирдарёда 5 нафар, Сурхондарёда 1 нафар, Фарғонада 3 нафар, Хоразмда 5 нафар, Тошкент вилоятида 27 нафар, Тошкент шаҳрида 176 нафар) соғайган. Жами соғайганлар сони 85 007 нафар, соғайиш кўрсаткичи — 97 фоиз.Маълум қилинишича, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2288 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.Мавзуга доир: Самарқанддаги 35 та мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчиларида коронавирус аниқланди. Мактаблардаги ўқув жараёни онлайн шаклга ўтказилди

Manba: Daryo