Карьерасини моделликдан бошлаган машҳур актрисалар (фото)

Ўз 18
Бразилиялик супермодель, Victoria’s Secret юзи Алессандра Амбросио бу йил ўзининг 40 ёшини нишонлайди. У нафақат подиумдаги муваффақиятли иштироки билан кўплаб брендларнинг юзи бўлди, балки фильмларда ҳам рол ижро этди. Фаолиятини моделликдан бошлаб, сўнгра кино оламига қадам қўйган бундай актрисалар талайгина. Шулардан баъзилари ҳақида маълумот берамиз.Алессандра Амбросио Фото: AP PhotoАмбросио Бразилиянинг жанубидаги кичик шаҳарчада туғилган ва модель бўлишни саккиз ёшидан бери орзу қилган. У фаолиятини 12 ёшида бошлаган ва кўп ўтмай Elle журналининг муқовасида сурати чиққан. Ҳозирда у Victoria’s Secret’нинг энг машҳур моделларидан бири.Амбросио, шунингдек, Ферги ва Канье Уэст клипларида ҳам суратга тушган. Шундан сўнг модель ўзини кинода ҳам синаб кўрган — «Роял казиноси» фильмида теннисчи қиз ролини ижро этган. Кейинчалик эса «Салом, Янги йил!» комедияси, «Америкалик уй бекаси» экшн-комиксида роль ўйнаган.Ольга Куриленко Фото: AP PhotoАввал подиумда танилиб, кейин ўзини кинода синаб кўрган яна бир модель — Ольга Куриленко.Даниел Крейг билан «Шавқат кванти» фильмида мос жуфтликка айланишдан аввал, Ольга Париж подиумида ўз фаолиятини бошлаган. У Clarins ва Helena Rubinstein юзи, Roberto Cavalli ва Kenzo модели бўлиб, шунингдек, машҳур журналлар муқовасида тез-тез кўриниш берган.Аммо кейинчалик у актриса бўлишга қарор қилди: аввал «Сўққабош севги» фильмида, сўнгра «Ҳитман» фильмга мослаштирилган компьютер ўйинларида, кейинчалик эса бондианада роль ижро этган.Ольганинг актрисалик истеъдодини пайқаган режиссёрлар уни «Сентурион» тарихий триллерига таклиф қилишган. Куриленко Терренс Малик, Жузеппе Торнаторе, Терри Гиллиам сингари машҳур режиссёрлар билан ишлаган.Милла Йовович Фото: AP PhotoОльганинг келиб чиқиши рус бўлган моделликдаги ҳамкасби — Милла Йовович ҳам модель сифатида карьерасини тўққиз ёшида бошлаган: L’Oreal, Revlon ва Versace кампанияларида иштирок этган. Бундан ташқари, Ugo Boss, Gess, Calvin Klain билан ҳамкорлик қилган ва кино оламига қадам қўйган.Милла актрисалик фаолиятини кичик роллардан бошлаган, аммо уни француз режиссёри Люк Бессон машҳур қилди. У Миллага «Бешинчи элемент» фильмидаги бош ролни берди ва уни дарҳол киноюлдузга айлантирди. Чунки томошабинларга қизил сочли ўзга сайёралик қиз образи ёқиб қолганди.Бундай муваффақиятдан сўнг «Ёвузлик маскани», «Мушкетёрлар», «Ультрабинафша» фильмларидаги роли унинг машҳурлигини янада мустаҳкамлади.Диана Крюгер Фото: AP PhotoЯна бир модель Диана Крюгер ҳам «Бешинчи элемент» фильмидаги роль учун кастингда қатнашган. У аллақачон машҳур модель бўлса-да, бу роль унга насиб қилмади. Бунгача у Christian Dior, Yves Saint Laurent, Dolce & Gabbana ва Armani билан ҳамкорлик қилган. Кастингдан ўтолмагани эса уни хафа қилмаган, чунки Бессоннинг ўзи Дианага фамилиясини Ҳайдкрюгердан талаффузи осонроқ Крюгерга алмаштиришни ва моделликдан кўра кинога кўпроқ эътибор қаратиши лозимлигини тавсия қилган.Кейинчалик Диана актёрлик курсини ўтаб, Орландо Блум билан «Троя» тарихий фильмида, Николас Кейж билан эса «Миллат хазинаси» саргузашт-жангари фильмида роль ижро этди. 2017 йилда «Чегарада» фильмидаги роли учун Канн кинофестивалининг «Энг яхши актриса» мукофотига сазовор бўлди.Саша Лусс Фото: AP PhotoРежиссёр Люк Бессонни моделлар орасида актёрлик қобилиятининг асосий «кашфиётчиси» дейиш мумкин.Магаданнинг энг яхши модели ҳисобланган Саша Лусс учун Бессон фильмидаги образи унинг дебют роли бўлган. Models.com сайтидаги маълумотларга кўра, у энг талабгир моделлардан бири ҳисобланади. У Pirelli тақвими учун суратга тушган, Chanel билан ҳамкорлик қилган, Dior Beauty, Carolina Herrera тармоғининг юзи бўлган бўлса-да, кинода роль ўйнашни орзу қиларди.Режиссёр Бессон аввалига унга «Валериан ва минг сайёра» фильмидаги эпизодик ролни берди, бир неча йилдан сўнг ижодкор «Анна» экшн-триллери фильмини суратга олди. Фильмда Саша асосий қаҳрамон ролига тасдиқланди. У билан бирга Киллиан Мерфи, Люк Эванс, Александр Петров ҳам бирга роль ижро этган.Ирина Шейк Фото: AP PhotoЯна бир россиялик модель — Ирина Шейк нафақат Armani, Lacoste, La Perla ёки Givenchy вакили ҳисобланади, балки бир нечта фильмларда ҳам роль ўйнаган.Ирина аввалига Intimissimi брендининг юзига айланди. Шунингдек , у Sports Illustrated Swimsuit Issue нашрининг муқовасида чиққан илк рус модели, L’Oreal Parij брендининг элчиси ва подиумларда барчани мафтун этган модель эди. Кейинчалик у «Агент» қисқа метражли фильмида, «Геракл» блокбастерида суратга тушди. Фильмда у бош қаҳрамон Дуэйн Жонсоннинг рафиқаси ролини ўйнаган.Моника Беллуччи Фото: AP PhotoЖозибадор Моника Беллуччи ҳам карьерасини модель сифатида бошлаган. Моделликни у ўқиш пулини тўлаши учун бошлаган. Аммо бирин-кетин таклифлар туша бошлагач,Valentino, Prada, Ferretti, Germes, Revlon брендлари билан ҳамкорлик қилган.Моника кинодаги фаолиятини итальян комедияларидан бошлаган, унинг инглиз тилидаги дебют фильми Фрэнсис Форд Кополанинг «Дракула» эди. Шундан сўнг Моника бошқа юлдузлар қатори Голливуд лойиҳаларига таклиф қилинди.Кейинчалик унинг «Малена» фильмидаги ижроси катта шов-шувга сабаб бўлди. «Астерикс ва Обеликс» фильмидаги Клеопатра, «Ака-ука Гриммлар» фильмидаги малика ва «007: Спектр» фильмидаги Бонднинг рафиқаси роллари унинг муваффақиятини янада мустаҳкамлади.Шунга қарамай Беллуччи моделлик фаолиятини ҳам тўхтатиб қўймади: у Dolce & Gabbana билан ҳамкорлик қилишни ва фотосессияларда иштирок этишни давом эттирди.Мавзуга доир:Зайтун ёғидан авокадогача: моделлар юз терисини қандай парвариш қилади? (фото) 180 сантиметр ва ундан юқори: бўйи баланд машҳур аёллар (фото) Жаҳонга машҳур россиялик моделлар машҳурликка эришмасдан аввал қандай кўринишда бўлган? (фото) Гўзаллик ва миллионлар: бой ҳамда нуфузли инсонларга турмушга чиққан 5 модель (фото) Юлдузларнинг моделликни танлаган гўзал қизлари (фото)

Manba: Daryo