«Титаник»да Маколей Калкин, «Аватар»да Мэтт Деймон. Машҳур фильмларда роль ўйнаши мумкин бўлган актёрлар (фото)

Ўз 22
Марҳамат, қуйида оммабоп ва яхшигина даромад келтирган фильмларда нега мазкур юлдузлар роль ижро этмаганлигининг сабабини билиб олинг.Леонардо Ди Каприо – «Буги услубидаги кечалар»  Фото: «Лиза»Ўтган асрнинг 90 йилларида Леонардо юлдуз бўлиб танилган эди. Шунинг учун ҳам ёш актёрга кўплаб ажойиб лойиҳалар таклиф этилган. Бироқ актёр бир вақтнинг ўзида бир неча фильмда роль ижро эта олмаслиги сабабли у айрим таклифларни рад этишга мажбур бўлган. «Буги услубидаги кечалар» фильми режиссёри Эдди ролини айнан Лео ижро этишини хоҳлаган. Актёр уни рад этган, чунки ўша вақтда Жеймс Кемерон уни «Титаник» фильмига таклиф қилган эди.Маколей Калкин – «Титаник» Фото: «Лиза»«Титаник» фильми ижодкорлари Жек образи учун бир неча актёрларни кўриб чиққан. Номзодлар орасида Бред Питт, Том Круз, Мэттью Макконахи ва Маколей Калкин ҳам бўлган. Маколей барчага маъқул келса-да, аммо картина режиссёрига бу ёқмаган. Натижада Маколей Леонинг фойдасига режиссёр томонидан рад этилган.Мэтт Деймон – «Аватар» Фото: «Лиза»Деймонга яхшигина даромад келтирадиган фильмдан таклиф тушганида, актёр ўша вақтда жуда бандлиги туфайли рад жавобини берган эди. Аммо режиссёр Жеймс Кемерон бошқа актёр Сем Уортингтонни танлади. Сем таниқли режиссёр билан иш бошлаганидан жуда ҳам хурсанд эди. Фильм премьерадан сўнг мислсиз даражада машҳурликка эришгач, Деймон фильмда иштирок этишдан бош тортганидан афсусда эканлигини тан олган. Сабаби фильм туфайли у барча ютуқларни қўлга киритар эди.Мег Райан – «Чиройли аёл» Фото: «Лиза»«Чиройли аёл» фильми продюсерлари бош қаҳрамон Вивиан Уорд образига Мег Райанни тавсия этган. Бироқ у ҳам бошқа актрисалар сингари фильмда суратга тушишдан бош тортган. Ушбу образ гўёки актрисанинг карьерасига путур етказиши ҳаттоки нуқта қўйишидан хавотир олган. Режиссёр Жулия Робертсни топмагунча умидсизликка тушиб бўлган эди. Аммо картина актрисанинг катта кино оламига йўлланма бўлиб хизмат қилди.Эмма Уотсон – «Ла-Ла-Ленд» Фото: «Лиза»«Ла-Ла-Ленд» фильми кўплаб нуфузли мукофотларга сазовор бўлган ҳамда кассабоп фильмга айланди. Шунингдек, фильмда Мия Долан ролини ижро этган Эмма Стоун ҳам бир қанча ютуқларга эришган. Аммо буларнинг барчаси  Эмма Уотсонга ҳам насиб этиши мумкин эди. Лекин Уотсон ўша вақтда «Соҳибжамол ва махлуқ» фильмида суратга тушаётганлиги туфайли бошқа таклифларни рад этишга мажбур бўлган.Генри Кавилл – «Сумерки» Фото: «Лиза»Стефан Майер «Сумерки»даги Эдвард образида Генрини кўришни истаган эди. Аммо режиссёрлар бу вазифани Роберт Паттинсон яхшироқ уддалашига ишонган. Актёр чиндан ҳам лойиҳадаги иштироки туфайли юлдузга айланди. Аммо унинг ўзи дастлаб қаҳрамони ёқтирмагани ва қандай қилиб уни ижро этганига ҳам ҳайрон қолган.Том Круз – «Темир одам» Фото: «Лиза»Marvel «Темир одам» фильмини суратга олишга қарор қилганида, Том Круз бош роль учун энг яхши танлов бўлишига амин эди. Бироқ актёр сценарийни жуда саёз деб баҳолаган ва рад этган. Кейинчалик лойиҳага кичик Роберт Дауни таклиф қилинган ва унинг ижроси танқидчилар томонидан юқори баҳоланган.Энн Хетеуэй – «Севгилим ақлдан озган» Фото: «Лиза»Эннга нафақат «Севгилим ақлдан озган» фильмига таклиф бўлган, балки у картинада суратга ҳам тушган. Бироқ у режиссёр билан ўртасидаги зиддият туфайли ҳамкорликда ишлашдан бош тортган. Натижада Женнифер Лоуренс Тиффани ролига таклиф қилинган, кейинчалик у ижроси учун «Оскар» мукофотига лойиқ деб топилган.Мавзуга доир:Бред Питт, Жулия Роберц ва машҳур фильмлардаги иштироки учун жуда кам пул олган бошқа юлдузлар (фото) Машҳур образларни яратишда ҳаётини хавф остига қўйган актёрлар (фото) Актёрлар бир фильмда бир нечта образни яратганини пайқаш мушкул бўлган фильмлар (фото) Ди Каприо, Том Круз ва Силвестер Сталлоне: Жароҳатланганига қарамай рол ижро қилишдан тўхтамаган актёрлар (фото)

Manba: Daryo