Қишки кийим ва пойабзалларга зарар етмаслиги учун уларни қандай сақлаш керак?

Ўз 31
Кийим ва пойабзалларни олиб қўйишда айрим жиҳатлар инобатга олинмаса, улар нотўғри сақланса, куя тушиши, матонинг ранги ўзгариши каби ҳолатлар кузатилиши мумкин. Фото: FreepikСақлашнинг асосий қоидаси: Кўпроқ ҳаво, камроқ ёруғлик ва намликИсталган кийим-кечакни олиб қўйишдан аввал ювиш ва тозалаш ёки кимёвий тозалашга бериш керак. Бу айниқса оч рангли пойабзалларга тааллуқли. Сизга кўринмагани билан доғлар бир неча ойдан кейин намоён бўлиши, шундан кейин кетказиш янада қийин бўлиши мумкин.Атир ва дезодорант вақт ўтиши билан мато рангини ўзгартириши, овқат доғи эса куя тушишига сабабчи бўлиши мумкин. Кийим-кечаклар ювилганидан кейин яхшилаб қуримагунига қадар уни шкафга қўйишга ёки тахлашга ошиқмаганингиз яхши. Уларни ҳаво ўтмайдиган, қалин полиэтилен пакетларда сақламанг. Ҳаво тегмагани ҳисобига мато сарғайиши мумкин. Матоли қоп ёки ҳаво ўтадиган текстиль қути (коробка)ларда сақланг. Қоғоз пакет ёки эски ёстиқ жилдларидан ҳам фойдаланса бўлади.Мутахассислар кийимларни сақлашда вакумли қоплардан фойдаланишни тавсия қилмайди. Жой тежаш имконини бергани билан унда жун матосидан тикилган пальто ва курткаларни сақламаган яхши. Бу матога зарар етишига олиб келиши мумкин. Жун матоли кийим-кечакни кийим илгичда сақлаш матонинг шакли бузилиши, чўзилишига олиб келади. Яхшиси тахлаб эски ёстиқ жилди ёки чойшабга ўраб, олиб қўйинг. Кийимларни сақлаш учун 21 даража ҳароратдан мукаммали йўқ. Кийимларни қуёш нури ва намликдан сақлаш кераклиги сабаб ҳам гардероб сифатида балкондаги шкаф ёки ёруғлик тушмайдиган хонадан фойдаланинг.Нимадан бошлаш керак?Шкаф ва кийим илгичдаги кийим-кечакларни бир жойга тўплаб уларни учга ажратинг:Устки кийимлар: куртка, шуба, пальто; Аксессуарлар: шапка, шарф, қўлқоп; Бошқа қалин, жун матосидан тикилган кийимлар: свитер, кардиган ва жакетлар. Киймайдиган ва ювилиши (машинада ювиладиган алоҳида, қўлда ювиладигани алоҳида) керак бўлган кийимларни ажратинг. Кийимларни сақлайдиган жой ёки полкани яхшилаб артиб, чанглардан тозалаб олинг. Қоғоз қути ёки солинадиган нарсани тайёрлаб олинг.Пальто ва курткаЧўнтакларини текширинг, замок ёки тугмаларини тақиб тахланг ва қутига жойланг.ШубаЖуда ҳам нозик ва зарар етказиш мумкинлиги сабаб ҳам шубаларни профессионал тозалаш хизматларига йилда бир марта бериб туриш тавсия қилинади. Кейин эса қуруқ ва ёғочдан ишланган кийим илгичларда сақлаш керак. Шуба бошқа кийимларнинг орасида бўлмаслиги, унинг устидан ғилоф ёки тўқ рангли мато ёпилиши керак. Мато шубадан 10-15 см узунроқ бўлиши лозим, полиэтилендан фойдаланманг.Шапка ва шарфларШаклини йўқотмаслиги керак бўлган шапка ичини қоғоз билан тўлдиринг. Солиш учун махсус қути топилмаса, пойабзалникидан фойдаланинг.СвитерларЕнгларини ўртасига, пастки қисмини эса юқорига қилиб тахланг. Жун матосидан тикилган ёки бошқалардан қалинроғини қутининг тагига қўйинг. Тош ва кўзли бўладиган бўлса, орасига қоғоз қўйишни унутманг. Қутига солишда вертикал сақлаш усулидан фойдаланганингиз яхши.Узун кийимларГардеробда жой бўладиган бўлса, жун матосидан тикилган кўйлак, пальто ёки плашларни олиб қўйишга ҳожат йўқ. Бир тарафга қўйиб устидан матоли қоп ёки ғилоф кийдиринг, аммо целлофан ва плёнкадан фойдаланманг.ПойабзалларОлиб қўйишдан аввал яхшилаб ювинг ёки тозалаб олинг. Тозаланган оёқ кийимни силикагелли (намиқишининг олдини олиш учун) бор қопчаларга солинг. Қаттиқ оёқ кийимларга из тушиб қолишининг олдини олиш учун ичини ғижимланган қоғоз билан тўлдиринг. Иложи бўлса узун этикларни вертикал ва пойабзалларнинг махсус қопчаларида сақланг. Табиий мўйнали ёки теридан ишланган пойабзалга куя тушишининг олдини олиш учун қути ичига унга қарши восита қўйишни унутманг.Мавзуга доир:Фақат либос учун эмас: Кийим илгичдан яна нима мақсадда фойдаланса бўлади? Шампунь, фольга ва кийимларни ювишда керакли бўлган бошқа 8 та кутилмаган восита (фото) Атир узоқ туриши учун вазелин ва косметикадан пул тежашга ёрдам берадиган 15 лайфхак Ташлашга шошилманг: банан пўстлоғидан кундалик ҳаётда унумли фойдаланиш сирлари Такрор ишлатиш мумкин ва керак бўлган бир марталик буюмлар

Manba: Daryo