Ўзбекистонда қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

Ўз 9
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «қурол тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш» муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати маълум қилди. Фото: «Дарё»Қонун 14 та моддадан иборат бўлиб, унинг асосида 11 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.Сенатор Фарҳод Боқиевнинг сўзларига кўра, амалдаги «Қурол тўғрисида»ги қонунда фуқаролик ва хизмат қуроли ҳамда ўқ-дорилар соҳасида лицензиялаш ва рухсатнома бериш ваколати Миллий гвардия органларига юклатилган. Бироқ фуқаролик ва хизмат қуроли ҳамда ўқ-дориларни сақлаш қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат, аниқланган қоидабузарликлар бўйича чора кўриш эса ички ишлар органларига юклатилган.Фарҳод Боқиевнинг қайд этишича, хорижий давлатларда қурол муомаласи соҳасидаги муносабатлар, яъни лицензиялаш ва рухсатнома бериш ҳамда уларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш ваколати ягона давлат органига топширилган.«Шу сабабли республикамизда ҳам қурол соҳасида лицензия ва рухсатнома бериш ҳамда назорат қилиш функцияларини ягона давлат органига ўтказиш зарурияти мавжуд», — деган Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.У, шунингдек, «Қурол тўғрисида»ги қонун қабул қилингач, ўқотар қуролдан ташқари, пневматик, газли, сигнал берувчи, тиғли, улоқтириш қуроли ва электрошок қурилмаларига эгалик қилишга рухсат берилганини ҳам эслатиб ўтди. Бироқ ўқотар бўлмаган юқорида кўрсатилган қуролларга ноқонуний эгалик қилиш учун қонунчиликда жавобгарлик мавжуд эмас. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида фақатгина ўқотар қуролни сақлаш қоидаларига риоя қилмаслик ва ноқонуний эгалик қилиш учун жавобгарлик белгиланган, холос.Сенаторнинг маълум қилишича, 2020 йилда ўқотар бўлмаган қуролга рухсатномасиз эгалик қилиш билан боғлиқ аниқланган 2 174 та ҳолат бўйича шахсларга жавобгарлик чоралари кўриш учун ҳуқуқий асос бўлмаган.«Бу эса ўқотар бўлмаган қуроллар билан фуқаролар ўртасида ‘эркин муомала қилиш’ вазиятининг шаклланишига имкон яратмоқда. Содда қилиб айтганда, ўқотар бўлмаган қуролга ноқонуний эгалик қилиш, яъни уйда сақлаш, кўча-кўйда олиб юриш, таълим муассасаларига олиб бориш ва ҳоказо ҳолатларда қурол эгаси ундан турли жиноий мақсадларда фойдаланмаслигига кафолат йўқ», — деган Фарҳод Боқиев.Сенатор айни шу сабабли қонунчиликдаги мазкур «ҳуқуқий бўшлиқ»ни тўлдириш мақсадида қўйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилаётганини билдирган:биринчидан, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функцияларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказиш; иккинчидан, ўқотар бўлмаган қурол билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик назарда тутиш; учинчидан, қонунлардаги мавжуд тушунчалар, қурол турлари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолатини «Қурол тўғрисида»ги қонунга мувофиқлаштириш. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Қурол тўғрисидаги» қонун 2019 йил 29 июлда Президент томонидан имзоланган. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда ноқонуний сақланган қуролларни ўз ихтиёри билан ИИВга топширганларга пул мукофоти берилади.Мавзуга доир:Ўзбекистонда қурол ишлаб чиқариш учун лицензия кимларга берилиши маълум қилинди  Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қурол учун рухсатнома олишда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати маълум бўлди

Manba: Daryo