Украина авиакомпанияси Тошкент ва Киев ўртасида рейсларни тиклашни режалаштирмоқда

Ўз 6
«Украина халқаро авиалиниялари» (МАУ) компанияси 8 апрелдан бошлаб Тошкент ва Киев ўртасида рейсларни тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди. Фото: «Ua.news»Маълум қилинишича, Киевдан парвозлар ҳар пайшанба куни, Тошкентдан эса ҳар жума куни амалга оширилади.Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Тошкентда Украинанинг МАУ авиакомпанияси ваколатхонаси очилганди. 2020 йилда МАУ ходимлари сонининг қисқариши сабабли бир неча давлатлардаги ваколатхоналари қаторида авиакомпания Ўзбекистондаги ваколатхонасини ҳам ёпганди.Аввалроқ Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклаши тўғрисида хабар берилганди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими биринчи босқичда фақат битта — ҳафтасига бир марта Москва—Тошкент йўналиши амалга оширилишини маълум қилганди.Мавзуга доир: Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади Ўзбекистонда Россияга учувчи самолёт чипталарига талаб 165 фоизга ўсди

Manba: Daryo