Тошкентга келган «президентлар автомобили», ёқиб юборилган Хитой байроғи, 250 ёшга тўлган Бетховен. 6 апрель суратлари

Ўз 5
Ернинг турли бурчакларида объективга муҳрланган суратларни тақдим қиламиз. Лондондаги Буши боғида сайр қилиб юрган Миср ғозлариФото: Getty Images Англиянинг Виндзор шаҳрида Леголанд тематик парки пандемия сабабли танаффусдан сўнг 12 апрель куни очилади. Ҳозирда парк очилишга тайёргарлик ишлари кетмоқда.Фото: «ТАСС»Мавзуга доир: Лего 2020 йилни пандемия шароитида рекорд даражадаги даромад билан якунлади Непалда одамлар томонидан ҳужумга учрагани айтилганидан сўнг Бардия миллий боғидан Марказий ҳайвонот боғига олиб келинган йўлбарс қафасда ётибди.Фото: ReutersМавзуга доир: АҚШда ҳайдовчи йўл четида дам олаётган йўлбарсдан шикоят қилди. Полиция келиб, жониворни бўлимга олиб кетди Италиянинг ЛъАквиласи шаҳрида юз берган зилзиланинг 12 йиллиги муносабати билан табиий офат қурбонлари хотирланди. Ҳодиса оқибатида 300 га яқин одам вафот этган.Фото: Getty ImagesМавзуга доир: Филиппинда 200 дан ортиқ зилзиладан кейин вулқон отилди Очлик эълон қилган Алексей Навальнийнинг шахсий шифокори Анастасия Василева мухолифатчи жазони ўтаётган умумий режимдаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида ҳибсга олинди.Фото: «ТАСС»Мавзуга доир: Россия президенти матбуот хизмати Навальнийнинг очлик эълон қилишига изоҳ беришдан бош тортди Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси парламенти раҳбари Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди ва ўзаро музокаралар ўтказди. Пак Бён Сок Шавкат Мирзиёевга Корея Республикаси президенти Мун Чже Иннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Делегация аъзолари Сеулнинг Корея ярим оролидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватланаётгани учун Ўзбекистон Президентига самимий ташаккур изҳор этди.Фото: Президент матбуот хизмати Ўзбекистонннинг энг баландда жойлашган метеостанцияси — Ойгаингда яшовчи Сафар исмли болакай. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Ойгаинг метеостанциясида Сафардан ташқари яна 4 нафар метеоролог яшайди. Метеостанцияга июндан ноябрь ойигача «УАЗ» автомобилларида бориш мумкин, бошқа ойларда кучли қор туфайли автомобиллар Ойгаинггача етиб боролмайди.Кадр: YouTube / Никита Макаренко Санкт-Петербургдаги турар-жой биносида акс этган Россия байроғи.Фото: Reuters «Дарё» интернет-нашрида 70 ёшида мактабда жисмоний тарбиядан дарс бераётган аёл ҳақидаги материалдан сўнг Яккасаройдаги 89-мактаб ўқитувчиси Нурхон Мўминова «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Мақола муаллифи Хонзодабегим Аъзамова эса Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук билан тақдирланди.Фото: ХТВ Италия полицияси уч кунлик карантин вақтида вертолётдан Ливорно шаҳрини патрулламоқда.Фото: EPA Бугаку ва Самурай жанг санъатлари бўйича ўқитувчи Коширо Минамото Токиодаги онлайн дарс пайтида жанг санъатларини намойиш этмоқда.Фото: Reuters Оммавий ахборот воситалари вакиллари Тайваннинг Хуалян уезди шимолида рельсдан чиқиб кетиб, ҳалокатга учраган поезднинг туннелдан чиқариб олинган шикастланган вагонини суратга олмоқда. Поезднинг ичида 496 киши бўлган, улардан 146 нафари жароҳат олган, 51 киши вафот этган.Фото: Reuters Давлат тўнтаришга қарши намойишчилар Мьянманинг Янгон шаҳрида Хитой байроғини ёқиб юборишди. Бунга сабаб ҳозирда ҳукуматни эгаллаб олган ҳарбийлар Хитой томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Таъкидланишича, давлат тўнтаришидан кейин мамлакатда давом этаётган намойиш вақтида 600 га яқин одам ўлдирилган. Уларнинг 40 дан ортиғи болалар ҳисобланади.Фото: Reuters Чилида мавсумий гриппга қарши эмлаш кампанияси доирасида вакцина олган аёл.Фото: Reuters Буюк Британиянинг Сеаҳам шаҳарчаси қирғоғидаги денгиз майоғи деворларига урилаётган улкан тўлқинлар.Фото: ПА Юзига ниқоб кийган тиббиёт ходими, Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида яшовчи кишидан COVID-19 таҳлили учун намуна олмоқда. Нью-Деҳлида коронавирус билан касалланиш даражасининг ўсишига қарши курашиш учун тунги комендантлик соати жорий қилинди. У ҳар куни 22:00 дан 5:00 гача амал қилади. Бу вақт оралиғида ресторанлар ва барлар ишламайди, тўйлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмайди.Фото: Reuters Калифорния штати Карлсбад шаҳрининг Ранунcулус flowers боғи меҳмонлар учун қайта очилди. Боғга кирувчилар сони коронавирус пандемияси сабаб чекланган. Айиқтовонлар (Ранунcулус) – айиқтовондошлар оиласига мансуб кўп йиллик (баъзи турлари бир йиллик) ўсимликлар туркуми. Ер юзида 600 га яқин тури, шу жумладан Ўрта Осиёда 65 тури бор.Фото: Reuters Будапешт шаҳридан ўтган Дунай дарёсидаги Маргарет оролчасида коронавирус қурбонларини хотирлаш учун қўйилган тошлар ёнида ётган гул. Венгрияда шу вақтгача 651 743 нафар одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 22 098 нафари вафот этган.Фото: Reuters Хитойдаги Ланчжоу Данҳия ҳудудидаги Камалак тоғлари тез орада сайёҳлар учун очилади. Тахминан 540 миллион йил олдин бу ҳудуд океаннинг бир қисми бўлган. Тектоник плиталарнинг тўқнашуви туфайли ер силжиб, тоғлар ҳосил бўлган ва денгиз сатҳидан кўтарилган. Турли даврларда лой ва тошларда ҳар хил миқдордаги темир тузлари бўлган турли чўкинди жинслар ҳосил бўлган. Шунинг учун тоғ қатламлари турли хил рангларга эга.Фото: Shutterstock Бангладешда коронавирус сабабли 5 апрель куни эълон қилинган умуммиллий карантин туфайли мамлакат жанубий минтақасидаги энг гавжум бўлган Барисал марказий бекатида турган автобуслар.Фото: Shutterstock Тошкент шаҳридаги «Иннопром» саноат кўргазмасида Россиянинг брендига мансум Aurus премиум автомобилининг седани намойиш этилди. Aurus автомобиллари давлат раҳбарларини олиб юришга мўлжалланган. Ушбу марканинг лимузинидан Россия президенти Владимир Путин фойдаланади.Фото: «Podrobno.uz» Москвадаги Внуково аэропортида Бетховен таваллудининг 250 йиллигига бағишланган ҳайкаллар кўргазмаси очилди. Людвиг ван Бетховен буюк олмон бастакори, дирижёр ва пианиночи, Вена классик мактабининг вакили бўлган.Фото: «ТАСС» Мадриддаги Қиролича София музейида ташкил қилинган «Мени бошқа дунёга олиб кет» номли кўргазманинг бир қисми сифатида Шарлотта Ёханнессон томонидан ўрнатилган инсталляция.Фото: EPA Қуддусда Холокост қурбонларини хотирлаш куни маросимлари олдидан Яд Вашемдаги Исмлар залида юрган яҳудийлар. Иккинчи жаҳон урушида 6 миллион Европа яҳудийлари нацистлар томонидан ўлдирилган.Фото: Getty Images Вашингтондаги Оқ уйда Пасха байрами нишонланди. Унда катта ниқоб таққан Пасха қуёни иштирок этди.Фото: «ТАСС» Чехия пойтахти Прага 6 апрель куни қалин қор билан қопланди. Шаҳар кўчаларида тирбандликлар юзага келди. Кўчаларни қордан тозалаш учун мавжуд бўлган барча техника ишга солинган.Фото: «ТАСС» Япониянинг Ханда шаҳрида Олимпия машъаласи эстафетаси давом этмоқда. Ушбу эстафета 25 март куни Фукусимада бошланган. Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши керак эди, лекин коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар бир йилга кечиктирилди. Мусобақа ташкилотчилари Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди.Фото: Getty ImagesАввалги кунларнинг фотогалереялари:Бразилча «25-соат», Иван Грозний кийган тож, Байден ҳузуридаги улкан қуён. 5 апрель суратлари Жума намозидан сўнг намойишга чиққан мусулмонлар, каркидон шохида ухлаётган чуғурчуқ, ҳалокатга учраган поезд. 2 апрель суратлари Ўзбекистонда бошланган вакцинация, маошидан норози шифокорлар, Биринчи рақамли бортдаги президент. 1 апрель суратлари Норозиликларга сабаб бўлган ҳайкал, қироллик унвони учун курашаётган эчкилар, будда ҳолатидаги Трамп. 31 март суратлари Шавкат Мирзиёевдан совға олган Венгрия бош вазири, дарс ўтаётган Капитан Америка, ёғочдан ясалган филлар тўдаси. 30 март суратлари Селлар ичидаги Ўзбекистон, Сара Обаманинг вафоти, дунёдаги энг катта қабристон. 29 март суратлари Варрак учираётган ўзбек аёллари, катта қурилиш бошлаган Ким Чен Ин, 50 ёшли мактаб ўқувчиси. Ҳафта суратлари

Manba: Daryo